Жалолободда болалар боғчаларининг ишлашига рухсат берилди

Жалолободдаги хусусий болалар боғчаларининг фаолиятига шаҳар штаби томонидан рухсат берилди. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, болалар боғчалари санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда   гуруҳдаги болаларнинг сонини12 тадан оширмаслиги керак.

Шунингдек шаҳардаги муниципал болалар боғчалари кейинги ҳафтадан очилиши режалаштирилмоқда. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун болалар сони чекланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ