Қирғизистоннинг қарзи 5 миллиард долларга яқинлашди

Қирғизистоннинг давлат қарзлари ҳажми (ташқи ва ички) 4 миллиард 824,01 миллион долларга етди. Бу миллий валютада 270 миллиард 268,71 миллион сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.

Қарзлар тўғрисидаги сўнгги маълумотлар жорий йилнинг 30 июлидан бошлаб янгиланди.

Хорижий қарзлар давлат кредитларининг 86,4 фоизини ташкил этиб, 4 миллиард 169,6 миллион долларни (320 миллиард 039,21 миллион сом) ташкил этди.

Ички қарзнинг миқдори 13,6 фоизни ташкил этиб, 654,41 миллион доллар (50 миллиард 229,51 миллион сом) бўлган.

Шунингдек, 2020-йилнинг январь-август ойларида республика бюджетидан ташқи қарзлар учун 8 миллиард 852,1 миллион сом ва ички қарзлар учун 11 миллиард 118,3 миллион сом ажратилди.

Бу орада, Молия вазирлиги январь-август ойларида давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан республика бюджетига 6,3 миллиард сом тушганлигини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ