Сом ҳақида қизиқарли фактлар

Сом — Қирғизистон Республикаси пул бирлиги. 1993-йилнинг 10 майида муомалага киритилган. 1 сом – 100 тийинга тенг. Халқаро ифодаси K.1S. 1, 5, 10, 20, 50, 100, 200, 500, 1000, 2000, 5000 номиналдаги банкнотларда чиқарилган. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари 78 сом (2020, сентябрь.).

Узпресс нашри миллий валюта ҳақидаги қизиқарли фактларни тақдим этади.

1. Сом 1993 йил 14 май куни соат 18.00 да Қирғизистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилинган.

Сом – постсовет ҳудудида рублдан кейинги биринчи валюта ҳисобланади.

•Сом  Қирғизистонда эмас… Миллий валюта Франция ва Мальтада босиб чиқарилади. Металл тангалар эса Қозоғистонда ишлаб чиқарилган.

• Ҳозирда Миллий банк кўрсатган қиймат бўйича рубл сомдан 3,7 тийинга қимматроқ. Бир доллар 78,7354 сомга тенг.

• Қирғизистон пуллари 100% пахтадан қилинган.

• Миллий валютанинг «яроқли» даври беш йил.

• Муомалада бўлган 10 сомлик тангалар агар колоннага тизиб қўйилса, унинг баландлиги экзосферага (9500 км) етади.

• Қирғизистон валютасининг ташқи кўринишини Миллий банк, Фанлар академияси, Президент ва Бош вазир ҳал қилади.

• Беш минг сом халқаро банкнотлар ҳамжамияти томонидан энг чиройли пул сифатида тан олинган.

• Амалдаги валюта ёмғирдан кейин пайдо бўлган камалакнинг барча рангларига бўялган.

• Сомда 30 дан ортиқ хавфсизлик хусусиятлари мавжуд. Миллий банк уларни сир тутиб келади ва бошқаларга айтмайди.

• Энг катта банкнота бўлган беш минг сомлик пулда СССР халқ артисти Суймонқул Чўқмўровнинг расми тасвирланган.

• Кўпинча 500 ва 1000 сомлик банкноталар қалбакилаштирилади. Ҳар йили тахминан 200-300 та шубҳали пул муомаладан олинади.

• Ҳар йили 50 тонна Қирғизғизистон пуллари йўқ қилинади.

 • 2010 йилдан бошлаб 1, 5 ва 10 сўмлик купюралар муомаладан чиқарилди.

• Қирғизистоннинг 3,6 миллиард доллар миқдоридаги ташқи қарзини тўлаш учун 514 миллион 152 минг 810 килограмм 1 сом тангалар керак бўлади.

• Тангаларнинг таркиби 94-95 фоиз пўлатдан бўлиб, сирти никел билан қопланган.

 • Қирғизистон валютасининг дизайни тўрт марта ўзгарган.

• Қирғизистон купюралари эгилувчан бўлиб, беш минг марта букласа бўлади.

• Эски сомлар йўқ қилингандан сўнг, чиқиндилари картон тайёрлаш учун юборилади.

• Қирғизистон миллий валютадаги «сом» номини олиш учун Қозоғистон билан рақобатлашган. Натижада Қирғизистон биринчи бўлиб сомни жорий қилган.

• 2015 йилда Миллий банк маҳаллий валюта қийматини сақлаб қолиш учун тахминан 320 миллион доллар сарфлаган.

• Эски сомлар чет элда қиммат туради. Масалан, 1994-йилда чиққан 100 сомлик 119 долларга баҳоланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ