Россияга Қирғизистондан кимлар кетиши мумкин?

Қирғизистон аста-секин бошқа мамлакатларга парвозларни тикламоқда. Сентябр ойида Россия билан 20 та рейс амалга оширилди. 21 август куни 32 мамлакатга ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди.

Ҳозирда бир қатор қирғизистонликларга Россияга киришга рухсат берилган. Улар:

– Россия фуқаролигига эга бўлганлар,

– Россияда яқин қариндошлари бўлганларга (фарзандлари, турмуш ўртоқлари, ота-оналарини кўриш учун),

– тиббий ёрдамга муҳтож бўлганларга,

– яқин қариндошлари вафот этган тақдирда,

– беморни парвариш қиладиган одамларга,

– спортчилар ва бошқалар.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, қолган фуқароларга кириш тақиқланган, аммо тез орада бу чекловлар бекор қилинади.

Шунингдек талабаларнинг Россияга  кетишлари учун музокаралар олиб борилмоқда. Россия талабаларни киргизиш бўйича алгоритмларни ишлаб чиқилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ