Қирғизистонга келиш ва кетиш бўйича доимий халқаро авиақатновлар рўйхати

Айни пайтда Қирғизистонда олти авиакомпания бешта йўналишда мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

Маҳаллий Avia Traffic компанияси ҳафтасига икки марта Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларигача парвоз қилмоқда. Шунингдек Pegasus Airlines билан Turkish Airlines ҳафтада бир марта Истанбулдан Бишкекка келиб кетмоқда.

Дубайга бормоқчи бўлганлар Fly-Dubai хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Air Arabia Шаржа — Бишкек — Шаржа йўналиши бўйича уаётган бўлса Jazeera Airways эса Қувайтдан Бишкекка ҳафтасига бир марта парвоз қилмоқда.

Россия шаҳарларидан эса ҳозирча чартер рейслари қатнамоқда. Уларнинг парвоз вақти ҳақида uzpress.kg сайтининг аввалги хабарларидан билиб олишингиз мумкин бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ