Ўшда ноқонуний қурол сақлаганларни аниқлаш бўйича икки кунлик рейд ўтказилди

Ўш вилоятида «Арсенал» деб номланган икки кунлик махсус рейд ўтказилиб, ноқонуний қурол сақловчиларни аниқлаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилди.

Унга кўра, рейд давомида ноқонуний равишда қурол сақлаган фуқаро ушланиб, жаримага тортилди.

«Сайлов  туфайли ташвиқот ишлари якунлангунига қадар ўқ-дорилар дўконларини вақтинчалик ёпиш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳудудларда махсус рухсатномалар билан қурол олганларга яна бир бор қурол сақлаш қоидаларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилди. Ўш вилоятининг ҳудудида қурол сотадиган дўконлар йўқ. Рейд давомида бир фуқаро ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлагани учун қўлга олинди ”, – деди Аширбоев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ