Қирғизистонда тожливирусдан 40 000 га яқин бемор тузалди

Қирғизистонда 7-сентябр ҳолатига кўра 55 та янги тожливирус касаллиги қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, касаллик юқтирганларнинг умумий сони 44 минг 458 нафарга этган.

Айни пайтда 601 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатор даволанишда 3004 бемор бор.

Сўнгги 24 соат ичида вирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Сўнгги кун давомида 134 бемор COVID-19 дан даволанди. Тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 39 960 кишини ташкил қилмоқда.

7-сентабр ҳолатига кўра тожливирус қайд қилинганларнинг беш нафари тиббиёт ходимлари. Уларнинг учтаси Боткен вилоятида, иккитаси Иссиқкўл вилоятида қайд қилинган.

Шу билан бирга, бир кунда 3 нафар тиббиёт ходими даволанди ва шифохоналардан чиқарилди. Ўн икки ходим уйда карантин шароитида даволанган.

COVID-19 касаллиги 3157 тиббиёт ходимига юққан, улардан 2579 нафари соғайган.

Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 44458 тани ташкил этади, шундан 39960 киши даволанган ва 1061 киши вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ