Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Қарқира» назорат-ўтказиш пункти ҳам фуқаролар учун очилди

Бугун Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Қирғизистон ва  чегарасида жойлашган «Карқира» назорат-ўтказиш пункти қайта иш бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар бермоқда.

Чегара божхона пости эрталаб соат 8.00 дан кечки 18.00 гача ишлайди, шу вақт ичида фуқаролар, транспорт воситалари, юклар, товарлар ва ҳайвонлар ўтиши мумкин.

Шунингдек, Чегара хизмати фуқароларни Қозоғистонга саёҳат пайтида Қозоғистон томони томонидан қўйилган чекловлар билан танишишга чақирди.

Шунингдек, Қарқирада  электрон виза бўйича ўтказилмаслигини огоҳлантирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ