Кун сурати: Ўқитувчининг уйида таълим олаётган болалар

Қирғизистонда жорий ўқув йилида фақат биринчи синф ўқувчилари мактабга боришди. Шу кунларда кўплаб мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар масофадан туриб ўқитиш болалар учун ноқулай эканлигини айтмоқдалар.

Ушбу вазиятни тасвирлаган фото интернетда пайдо бўлди. Унда ўқувчиларини онлайн ўқитиш имконияти бўлмаган ўқитувчи уйида ўқитаётгани кўрсатилган.

Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ақилбек Ўрўзматов ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, фотосурат Боткенда олинмаган.

Бундан ташқари, ўтган йили Норин туманидаги контейнер биносида вақтинчалик мактаб очилгани ҳақидаги фотосурат ҳам Интернетда қизғин муҳокама қилинган эди.

Карима Шерматова

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ