Мамлакат бюджети махсус рақамларни сотишдан 2,4 миллион сом фойда кўрди

Сўнгги тўрт йил ичида автомобиллар учун шахсий рақамларнинг белгиларини сотилишидан мамлакатнинг бюджетига 2 миллион 400 минг сом тушган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, автоуловларнинг шахсий рақамлари ким ошди савдосисиз сотилиб, ҳар бири 100 минг сомга баҳоланди. Ундан тушган барча маблағлар давлат бюджетига тушади.

Маълумотда айтилишича, 2016 йилгача қирғизистонликларга   шахсий рақамни ҳусусий компания ясаб берган. Ўша йилнинг 1 июлидан бошлаб, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат рўйхатга олиш хизмати қошидаги «Инфоком»  компанияси янги рақамларни чиқара бошлади.

Сотилган махсус рақамлар рўйхати:

04KG LX1AAA;

01KG AMG;

01KG LEXUS;

01KG VIP01;

01KG RJS;

01KG DXB F3;

01KG NOK01;

01KG NOK02;

01KG NOK03;

01KG NUZHDOV;

01KG CRUISER;

01KG KING.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ