Қирғизистондаги 1200 мактаб компьютер техникаси билан таъминланади

Жаҳон банкининг «Келажак учун таълим» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб 1200 мактабни компьютерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. 2020- йилнинг 1-декабргача 10 мактабда «Келажак мактаби» модели ишга туширилади. Бу ҳақда бугун Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мактабларни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қирғизистон бўйича 2292 мактабнинг 99 фоизи Интернетга уланган. Ҳукуматнинг 14-августдаги йиғилишида Интернетга уланиш учун техник имкониятга эга бўлмаган 9 та мактабни улаш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

«Рақамли Қирғизистон» дастурининг «Ақлли мактаб» компонентининг доирасида электрон кундалик, электрон кутубхона, электрон ўқитувчи, электрон таълим бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Осиё Тараққиёт Банки орқали 10 та мактабнинг кимё, биология ва физика хоналарини замонавий лаборатория (электрон) ускуналари билан жиҳозлаш ишлари бошланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ