Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари 3 миллиард доллардан ошди

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 3 миллиард 82 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда  Миллий банк раиси Тўлқунбек Абдиғулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Қирғизистон ички бозордан олтин сотиб олиш ҳажмини оширди.

«Натижада захирадаги олтин-валютанинг ҳажми ошди. Бугунги кунда бу 3 миллиард 82 миллион долларни ташкил этади, бу импорт харажатларини 6,5 ой давомида қоплаш учун етарли», – деди Абдиғулов.

Бу  — Миллий банк тарихидаги олтин-валюта захираларининг ҳажми бўйича энг катта кўрсаткичдир. Компания ўз захираларини қимматбаҳо металлар ҳисобига янада ошириш устида ишламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ