Қирғизистонда автомобил ва кўчмас мулк учун кимлар солиқ тўлайди?

Давлат солиқ хизмати бир қатор кўчар ва кўчмас мулк эгалари солиқ тўлашлари кераклигини огоҳлантирмоқда.

Майдони 80 квадрат метрдан ортиқ квартираларга ва 150 квадрат метрдан ортиқ хусусий уйларга солиқ солинади. Иккита квартираси ёки иккита уйга эга бўлган фуқаролар фақат битта мулкка солиқ тўлайдилар. Бу мулк эгасининг танловига боғлиқ бўлади.

Уй-жой қуриш учун мўлжалланган барча ер участкаларидан солиқ олинади. Бишкек ва Ўшда бир хил тариф мавжуд, ҳар квадрат метр учун 1,5 сом солиқ тўланади. Тўқмоқ, Қораболта, Жалолобод, Қорақўл, Талас ва Чўлпон ота – 1 сом, рўйхатга киритилмаган шаҳарларда – 0,5 сом, қишлоқларда – 1 квадрат метр учун 10 тийин.

Барча транспорт турларидан солиқ олинади. Ушбу маълумотни Давлат солиқ хизматининг сall-марказидан 1240 рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.

Жорий йилнинг 1 сентябригача транспорт воситаларига  уй-жой, 2 сентябргача хонадонлар (бизнес учун фойдаланилмайдиган) ва ерларга (чорбоғлар, боғлар) солиқ тўлаш керак.

Солиқлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда жисмоний шахсларга 1000 сом, юридик шахсларга 5000 сом миқдорида маъмурий жарима солинади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ