Бу йил ўқувчилар мактабга қандай кийиниб келиши керак?

Бу йил мактабларда форма талаб қилинмайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов  маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йили баъзи мактаб директорлари тикувчилик цехлари билан боғланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутадиган ҳолатлар бўлар эди. Ота-оналардан кўплаб мурожаатлар бўлган.

«Ҳозир одамлар қийналаётган бўлса, биз кимдир биров манфаатини кўзламасин дея кийимни бекор қилдик», деди у.  Одамларнинг ҳаёти ва ҳолатини инобатга олган ҳолда, ушбу буйруқни чиқарганимизга қарамай,салбий фикрлар билдирилмоқда. Бу йил ота-оналар пулини тежашлари учун ягона формадан воз кечайлик. Мактабда қуёндай ўхшаш кийим кийгизишни истаганлар худбин ва пулга мойил одамлардир», – деди Исақов.

Унинг таъкидлашича, мактабга классик услубда келиш мумкин – ости қора, усти оқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ