Қирғизистон номинал иш ҳақининг ўсиши бўйича ЕОИИнинг уч лидерининг қаторига кирди

Маълумотларга кўра,  январь-июнь ойларида иш ҳақи  Белоруссияда 8,3 фоизга, Арманистонда 4,8 фоизга, Қирғизистонда 4,4 фоизга ва Қозоғистонда энг юқори кўрсаткич 9,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодиёти комиссияси хабар берди.

Россиянинг ўсиш даражаси энг паст кўрсаткич бўлиб, 2,9 фоизни ташкил этади.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ўртача номинал иш ҳақи Арманистонда 2019-йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 фоизга, Белоруссияда 13,5 фоизга, Қозоғистонда 16,3 фоизга, Қирғизистонда 10,5 фоизга ва Россияда 5,8 фоизга ошган.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида энг кам иш ҳақи Қирғизистонда тўланади. Бу 242 долларни ташкил қилади.

НОМИНАЛ ИШ ҲАҚИ — пул шаклидаги иш хаки; ишчи ва хизматларнинг соат, кун, ҳафта, ой давомида ўз меҳнати эвазига оладиган даромади хисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ