Ўшда 29 ёшли эркак кичкина қизни машинасида зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Қорасув туманида 6 ёшли қизни жинсий зўрлашда гумон қилинган 29 ёшли эркакнинг иши прокуратура органларига топширилди. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади.

11-июл куни, тахминан соат 11:30 ларда, Қорасув тумани, Нариман қишлоғида, М.А. милицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, унинг қизи, 2014 йилда туғилган Р.М., уйи ёнида ўйнаб юрганида нотаниш киши «ДЭУ  Лаcетти»  русумли автомашинасига солиб, нопок ҳаракат қилиб, унга шикаст етказганини маълум қилган.

Ушбу факт Жиноят кодексининг 165-моддаси (ифлос ҳаракатлар) билан 11-июль куни Қорасув туман ички ишлар бўлимининг жиноятлар ва қилмишларнинг ягона реестрида қайд этилиб, судгача иш юритишга юборилган.

Воқеа жойига Қорасув туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи бориб, суриштирув ишларини бошлаган. Шунингдек, Ўш шаҳрининг 1991 йилда туғилган Н.З. турғуни Қорасув туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими томонидан ушланиб, унинг «ДЭУ Ласетти»  русумли автомашинаси тинтув қилинган ва далил сифатида жарима майдонига киргизилган.

Гумонланувчи Н.З. 2020-йилнинг 17 июлда Жиноят кодексининг 162-моддаси 2-қисми (инсон ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи жинсий зўрлик қилиш ҳаракатлари) билан айблов қўйилиб, Қорасув туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Шундай қилиб, гумонланувчи Н.З.нинг айбдорлиги тўлиқ исботланиб, судгача тергов жараёни 28-июль куни Қорасув туман прокуратурасига юборилди.

Жабрланувчининг адвокати Мээрим Русланованинг сўзларига кўра, карантин туфайли суд жараёни 24-августга қолдирилган. Суд-тиббий биологик экспертизанинг натижасида 6 ёшли қизнинг жинсий зўрланганлигини аниқлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ