Қирғизистонда 29 та авария ҳолатидаги мактаблар мавжуд, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19-август куни бўлиб ўтган брифингда.
Унининг сўзларига кўра, улардан 11 мактабнинг биноси қурилиши 1 сентябрга қадар якунланиб, фойдаланишга топширилади.
“Бошқа мактабларнинг қурилиши йил охирига қадар якунланади.
Масжидларда ва бошқа биноларда ўқиётган ўқувчилар янги мактабга бора бошлайдилар ”, деди Бўрўнов.