Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари бўлиб Алайчиев Бақтибек Бўлбурович тайинланди.
У аввал Ўзган туманининг ҳокими бўлиб ишлаган.
Бақтибек Алайчиев 1965-йил 12-апрелида Ўш шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг отаси.
Маълумоти:
– 1981-1986 йиллари К.И.Скриябин номидаги Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
1986-1987 йилларда – Қизил-Октябр совхозида бригадир, агроном;
1987-1992 йилларда – Қизил-Октябр совхозининг комсомол ёшлар қўмитаси котиби;
– 1992-1994 йилларда «Қизил-Октябр» совхоз агрономи;
– 1994-1996 йилларда Қизил-Октябр қишлоқ ҳудудининг ер ислоҳоти бўйича бош мутахассиси;
– 1996 йилдан 2002 йилгача Қизил-Октябр қишлоқ ҳудудининг бош мутахассиси;
2002-2005 – Ўзган тумани давлат рўйхатга олиш идораси етакчи мутахассиси;
– 2005 йилдан 2013 йилгача Қизил-Октябр овул ҳудудининг раҳбари;
– 2013-2017 йилларда якка тартибдаги тадбиркор;
– 2017-2018 йилларда Ўзган тумани давлат маъмуриятининг бошлиғи ўринбосари;
– 2018-йил июль ойидан бошлаб Ўзган тумани давлат маъмуриятининг бошлиғи – ҳоким.