Парламент сайловларида қатнашишдан бош тортган партиялар

Баъзи партиялар Марказий сайлов комиссиясига парламент сайловларида қатнашишдан бош тортганликларини маълум қилишди. Дастлаб, жами 44 та партия рўйхатга олинган эди.

Олий Кенгаш депутатлари 2020-йилнинг 4 октябрида сайланади.

Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан рўйхатдан ўтмай қолган партиялар:

1. «Қирғизистон аграр партияси» –(«Кыргыз Республикасынын агрардык партиясы»)

2. «Демократ»

3. «Қирғизистон Коммунистик партияси» («Кыргызстандын коммунисттер партиясы»)

Марказий сайлов комиссияси «Жаратман Эл» партиясидан номзодларни рўйхатга олишни рад этди, сабаби ушбу партия белгиланган муддатда сайлов фондининг ҳисоб рақамини очмаган.

18 август куни МСКнинг манзилига сайловда иштирок этишни рад этган партияларнинг аризаси келиб тушган.

Улар:

1. «Меҳнат» («Эмгек»)

2. «Бирик»

3. «Қирғизистон Халқ Демократик Партияси» («Кыргызстандын элдик-демократиялык партиясы»)

4. «Ҳукумат Халқ учун » («Бийлик элге»)

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ