Тўйлар туфайли ресторанлар устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўнгил очар муассасалар устидан назорат кучайтирилди. Бу каби қарорнинг қабул қилинишига тақиқларга қарамай тантаналарнинг давом этаётгани сабаб бўлди.

Бу ҳақда 18 август куни Республика коронавирусга қарши кураш штаби маълум қилди, унинг мажлисида бош вазир Кубатбек Бўрўнов иштирок этди.

Унинг айтишича, сўнги вақтларда қаҳвахона ва ресторанларда турли тантаналар ўтказиш кўпайди.

«Кўпчилик айнан тўй, маросимларда иштирок этганларидан кейин коронавирусга чалинмоқда. Сўнги вақтларда айрим маҳаллий бошқарув идораларининг раҳбарлари вазиятни сусайтириб юборгангликларини кузатаяпман. Бундай бўлиши керак эмас. Айниқса куз-қиш мавсуми яқинлашган сари мувоффиқлаштирилган ва тезкор ишлаш талаб этилади. Бизнинг асосий вазифамиз – касаллик даражасини камайтириш, ўлим ҳолатларини бартараф этиш, беморларга алоҳида эътибор қаратишдан иборат», -деди Боронов.

Ўтган ҳафтада мэрия сўнги 10 кунда Санитар-эпидемиологик инспекция оммамий тадбирлар ўтказгани учун қаҳвахона ва ресторанларни 80 минг сом (1000 доллардан кўпроқ) жаримага тортгани борасида хабар берган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ