Ўзган тумани ҳокими бўлиб Бўлўт Дийқанбаев тайинланди. Бу ҳақда шахсий манбалар хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Бўлўт Дийқанбаев бугун, 19-август куни Ўзган тумани давлат маъмуриятининг аппарати ходимларига таништирилади.
Бўлўт Дйиканбаев аввал Ўзган тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ўзган туманининг собиқ ҳокими Бақтибек Алайчиев ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари бўлди.