Агар вазият барқарорлашса, иккинчи чоракда барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2020-2021 ўқув йилининг биринчи чораги онлайн режимида ташкил этилади, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19 август куни бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, 14-август куни ҳукумат йиғилишида янги ўқув йилининг бошланиши масаласи муҳокама қилинган ва қарор қабул қилинди.

“Мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари боради. Қолганлари масофавий форматда ўқишади. Агар кузда эпидемиологик вазият барқарорлашса, ўқувчилар иккинчи чоракда мактабга боришлари мумкин. Масала сентябр ойида кўриб чиқилади”, – деди Бўрўнов.

Бош вазирнинг таъкидлашича, ўқув жараёни бошланганда жамоат транспортининг юриш жадвали қайта кўриб чиқилади.

«Кўпчилик ҳудудларда жамоат транспорти чекланган. Ота-оналарга, ўқитувчилар ва ўқувчиларга қулай бўлиши учун биз 1 сентябргача жамоат транспорти жадвалини кўриб чиқамиз», – деди Бўрўнов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ