Хорижликларни Хитойга келишига рухсат берилди

  Хитойда 12 августдан Европадаги 36 давлатга, хусусан, Британия, Германия ва Франциядан келишга рухсат берилди. Европа мамлакатларидан келувчилар учун март ойида тақиқ қўйилганди, унга кўра, Хитойда ишлашга ва яшашга рухсатномаси борлар ҳам кириши тўхтатилганди. Фақат алоҳида таклифномаларга эга бўлган сараланган ходимлар мамлакатга қайтиши мумкин бўлган. Хитойга қайтишнинг ўзига хос мураккабликлари бор – пандемиядан олдин берилган визалар ва бошқа ҳужжатлар бекор…

Батафсил...

Сўнгги беморлар соғайиб кетишди. Гансидаги стационар ёпилди

13-август куни Ганси базасида очилган Семетей касалхонасидан сўнгги беморлар чиқарилиб, ушбу касалхона ёпилди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби хабар берди. Семетей касалхонаси деярли 1,5 ой давомида ишлади ва 1500 беморни даволанди. «Куз-қиш даври ва тожливирус инфекциясининг иккинчи тўлқини учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда», — дейилади маълумотда. Таъкидлаш керакки, «Семетей» дастлаб чет элликлар учун обсервация сифатида очилган. Кейинчалик, мамлакатда эпидемиологик вазият…

Батафсил...

Бишкекда қарздор 10 минг мижознинг чироғи ўчирилади

Тақсимловчи «Северэлектро» компанияси 17-18 август кунлари 10 минг мижознинг электрини узиб қўйишни режалаштирмоқда. Бунга истеъмолчиларнинг қарздорлиги сабаб, дея хабар беради компания. «Северэлектро»нинг тушунтиришича, 26 мартдан ҳукумат тавсиясига биноан мижозларнинг қарздорлиги сабаб узиш уч ойга тўхтатилди. Айни дамда барча почта бўлимлари одатдагидек ишлаётгани боис, «Северэлектро» ҳам одатдагидек иш режимига ўтди. Электрни узиш масофавий бўлади. Бу вақтгача қарздорлар қарзни узишлари мумкин. Бишкекда…

Батафсил...

Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист ва RSF тадқиқотчиси Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилишга чақирди. Халқаро ташкилот баёнотига кўра, “Чегарасиз мухбирлар” Бобомурод Абдуллаевни Германияга олиб кетиш ҳаракатида бўлган пайтда ўзбек журналисти Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан расмий Тошкент сўровига биноан қўлга олинган. Б. Абдуллаев RSF ошиғич кўмак дастури стипендианти бўлиб ҳисобланади ва унинг…

Батафсил...

COVID-19: 304 бемор соғайди ва 304 янги ҳолат қайд этилди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 304 та янги COVID-19вируси қайд этилди. Бу ҳақда Республика штаби хабар бермоқда. Бишкекда 73, Ўшда 19, Чуй вилоятида 24, Ўш вилоятида 32, Талас вилоятида 14, Норин вилоятида 5, Иссиқкўл вилоятида 56, Жалолобод вилоятида 39 ва Баткен вилоятида 42 ҳолат қайд этилди. Шундай қилиб, Қирғизистонда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг  умумий сони (шунингдек зотилжам) 41,373 кишини ташкил қилди. Шунингдек,…

Батафсил...

Россия Қирғизистон билан авиарейсларини қачон қайта бошлашини маълум қилди

Сентябрдан бошлаб Россия қўшни давлатларга йўловчи қатновларини тиклайди. Бу ҳақда мамлакат туроператорлари уюшмаси сайтида айтилган. Унга кўра, 1-сентабрдан бошлаб авиакомпаниялар МДҲ давлатларига, шу жумладан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Арманистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашар экан, ушбу йўналишларга парвозлар тикланади. Бундан ташқари, сентябр ойида мамлакатда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган. МДҲ мамлакатларида…

Батафсил...

Ўзган туманида замонавий туғруқхонанинг қурилиши якунланмоқда

Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 13-август куни Ўзган тумани ҳудудий шифохонасининг туғруқ бўлими қурилишини кўздан кечирди. Таъкидлаш жоизки, туғруқхона 1965 йилда қурилган бўлиб, 60 ўринли сиғимга эга. Бино фойдаланишга топширилгандан бери мукаммал таъмирланмаган. Янги бино қуриш зарурати бир неча бор кўтарилган. Бироқ, маблағ етишмаслиги сабабли муаммо ҳал қилинмай келган. Муаммони ҳал қилиш учун Кувайтнинг «Ал-Сафа» хайрия жамғармаси вакиллари билан музокаралар…

Батафсил...

Қирғизистонда ID-карта нархи ошади. Энди паспортни неча сомга оламиз?

Жорий йилнинг 17-августидан бошлаб 2017-йилги ID-карта нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Нархларнинг ўсишига сабаб бепул бланкаларнинг чиқмай қолгани сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2017-йилдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга махсус чипли паспортларни бериб келмоқда. Чипда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий рақами, туғилган йили, манзили, оилавий ҳолати, фуқаролиги, фотосурати ва электрон имзоси мавжуд. «Аввал Кореянинг…

Батафсил...

Мигрантлар томонидан Қирғизистонга келаётган пул жўнатмалари ҳажми ошди

Миллий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида мигрантларнинг Қирғизистонга пул ўтказмалари 277,9 миллион долларни ташкил этган. Сўз хусусий томонлар томонидан махсус тизимлар орқали ўтказиладиган маблағлар ҳақида бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, мигрантлар ўтган йилнинг шу даврида уйларига 191,6 миллион доллар жўнатишган. 277,9 миллион доллар   2018 йилнинг август ойидан бери бир ойлик ўлчами билан олганда энг юқори кўрсаткич. Бироқ, йил бошидан бери…

Батафсил...

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук»даги пости учун ИИВга сўроққа чақирилди

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук» саҳифасида Қирғизистондаги нуфузли олигархлар ҳақида эълон қилган пости учун 11 август куни ИИВда сўроқда бўлди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига унинг ўзи маълум қилди. 22 июн куниАкматов «Олигархат же үч баштуу ажыдаар» («Олигархат ёки уч бошли аждар») деб номланган пост эълон қилди. Унда муалиф «2010-2015 йилларда олигархлар ўзларининг партиясини тузгани, сиёсатга таъсирини кучайтирганликлари ва миллий бойликларни ўғирлаш…

Батафсил...

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга мурожаат қилди

Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради. Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди. Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни…

Батафсил...

Қирғизистон келаётган қишда Қозоғистондан электр импорт қилишни режалаштирмоқда

Сув тақчиллиги сабаб Қирғизистон Қозоғистондан 500 млн кВт/с электроэнергияни импорт қилишни режалаштирмоқда. Мана шу миқдор куз-қиш даврини муваффақиятли ўтказиш учун етарли бўлади. Бу ҳақда 12 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Миллий энергохолдинг раиси Айтмамат Назаров маълум қилди. Прогнозларга кўра, 2020 йилнинг октябрига бориб Тоқтағул сув омборида сув ҳажми 14,9 млрд кубометрни ташкил қилади, деди Назаров. Ўтган йилларда бу вақтда…

Батафсил...

Қозоғистон халқаро авиарейсларни 17-августдан бошлаб тиклайди

 17-августдан Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич амалга оширади. Биринчи рейслар Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусия, Германия, Голландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилади. Йўналишлар сонини иккала томон ҳам вазиятга қараб белгилайди. • 8 август куни Қирғизистон ва Туркия ҳамда Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ни боғлайдиган мунтазам парвозлар бошланди. • Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Фуқаровий авиация…

Батафсил...

Қирғизистонда COVID-19’дан тузалганлар 33 318 нафарга етди. 1448 бемор вафот этди

Бугун, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19  вирусидан яна 291 киши соғайган. Республика тезкор штабига кўра, даволанганларнинг умумий сони 33 318 кишига этди. Янги соғайган беморлар: – Бишкек шаҳрида – 46; – Чуй вилоятида  – 35; – Ўш вилоятида -46; – Талас вилоятида -3; – Норин вилоятида – 11; – Иссиқкўл вилоятида – 76; – Жалолобод вилоятида – 41; – Боткен…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусга чалинганлар сони 41 069 нафарга етди

Ўтган кун давомида 310 кишида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) қайд қилинди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Янги рўйхатга олинган беморлар: – Бишкек шаҳрида 99 киши; – Ўш шаҳрида 16 киши; – Чуй вилоятида 15 киши; – Ўш вилоятида 35 киши; – Иссиқкўл вилоятида 55 киши; – Жалолобод вилоятида 54 киши; – Боткен…

Батафсил...
1 … 5 6 7 8 9 … 12