Сўнгги беморлар соғайиб кетишди. Гансидаги стационар ёпилди

13-август куни Ганси базасида очилган Семетей касалхонасидан сўнгги беморлар чиқарилиб, ушбу касалхона ёпилди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби хабар берди.

Семетей касалхонаси деярли 1,5 ой давомида ишлади ва 1500 беморни даволанди. «Куз-қиш даври ва тожливирус инфекциясининг иккинчи тўлқини учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда», — дейилади маълумотда.

Таъкидлаш керакки, «Семетей» дастлаб чет элликлар учун обсервация сифатида очилган. Кейинчалик, мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашганда, у стационарга айланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ