Нурсултон Назарбоевнинг невараси вафот этди

Айсултан Назарбоев 30 ёшида вафот этди. Юраги тўхтаб қолгани тахмин қилинмоқда.

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ва Сенат экс-спикери Дариға Назарбоеванинг ўғли Айсултан Назарбоев 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда бугун, яъни 16 август куни zakon.kz янгиликлар портали хабар берган.

«Бугун оқшом Лондонда Айсултан Назарбоев вафот этди. Ўлимининг сабаби аниқлаштирилмоқда. Тахминларга кўра, юраги тўхтаб қолган. Ҳозирча бошқа тафсилотлари маълум эмас. 10 кундан сўнг Айсултан Рахатович 30 ёшни қаршилаган бўларди», — дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ