Ўтган кун давомида 310 кишида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.
Янги рўйхатга олинган беморлар:
– Бишкек шаҳрида 99 киши;
– Ўш шаҳрида 16 киши;
– Чуй вилоятида 15 киши;
– Ўш вилоятида 35 киши;
– Иссиқкўл вилоятида 55 киши;
– Жалолобод вилоятида 54 киши;
– Боткен вилоятида 19 киши;
– Талас вилоятида 9 киши;
– Норин вилоятида 8 киши.
Шундай қилиб, Қирғизистонда жами 41 минг 69 бемор рўйхатга олинди.