Қирғизистонда ID-карта нархи ошади. Энди паспортни неча сомга оламиз?

Жорий йилнинг 17-августидан бошлаб 2017-йилги ID-карта нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

Нархларнинг ўсишига сабаб бепул бланкаларнинг чиқмай қолгани сабаб бўлди.

Таъкидлаш жоизки, 2017-йилдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга махсус чипли паспортларни бериб келмоқда. Чипда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий рақами, туғилган йили, манзили, оилавий ҳолати, фуқаролиги, фотосурати ва электрон имзоси мавжуд.

«Аввал Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) грант сифатида 1,9 миллион дона бланкани берган эди. Келишувга кўра, биз кейинги бланкаларни пул тўлаб олишимиз керак бўлади. Бир бланканинг нархи 206 сомни ташкил этади», — дейилади маълумотда.

Шундай қилиб, биринчи марта паспорт олган фуқаро 470 сом (бланка учун 206 сом, персонификация учун 241 сом, банк хизматлари учун 23 сом) тўлаши керак. Уни биринчи марта шошилинч олганлар 1260 сом (ариза учун 206 сом, персонификация учун 516 сом, ҳужжатларни тезкор тайёрлаш учун 518 сом, банк тўловлари учун 20 сом) тўлашлари керак. Ушбу ҳужжат 8 кун ичида тайёрланади.


Aлоқадор хабарлар

Изоҳ