Бугун, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 вирусидан яна 291 киши соғайган. Республика тезкор штабига кўра, даволанганларнинг умумий сони 33 318 кишига этди.
Янги соғайган беморлар:
– Бишкек шаҳрида – 46;
– Чуй вилоятида – 35;
– Ўш вилоятида -46;
– Талас вилоятида -3;
– Норин вилоятида – 11;
– Иссиқкўл вилоятида – 76;
– Жалолобод вилоятида – 41;
– Боткен вилоятида – 20;
– Ўш шаҳрида – 13.
Шунингдек Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида 3 киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этди. Уларнинг бири Бишкекда, бошқаси Баткен вилоятида, учинчиси эса Ўш вилоятида вафот этган.
Республика тезкор штаби маълумотларига кўра, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда » СOVID-19 » туфайли жами 1448 киши вафот этган.