Сентябрдан бошлаб Россия қўшни давлатларга йўловчи қатновларини тиклайди. Бу ҳақда мамлакат туроператорлари уюшмаси сайтида айтилган.
Унга кўра, 1-сентабрдан бошлаб авиакомпаниялар МДҲ давлатларига, шу жумладан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Арманистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашар экан, ушбу йўналишларга парвозлар тикланади.
Бундан ташқари, сентябр ойида мамлакатда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
МДҲ мамлакатларида эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Бундан ташқари, улар Россия вакцинасини олиш ниятида. Бу, шунингдек, Россия ва улар ўртасида гуманитар ва бизнес алоқаларини шакллантиришга ёрдам беради.
«Россияда бу 20-августдан кейин ҳукумат даражасида эълон қилинади», дейилади хабарда.
Икки мамлакат авиакомпаниялари Қирғизистонга ҳаво қатновини тиклашни таклиф қилишди. 7-августдан бошлаб Қирғизистон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам рейсларни тиклади. Парвозлар Turkish Airlines, Fly Dubai, Avia Traffic Company ва Pegasus Airlines томонидан амалга оширилади.
Қайд этиш керакки, қирғизистонликлар Россия билан ҳаво йўлининг очилишини интиқлик билан кутмоқдалар. Чегара ёпилганидан бери ўн минглаб одамлар ташқарида қолишган. Уларнинг аксарияти уйга боришни хоҳлайди.