Қирғизистонда энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 14 ой керак бўлади

2026 йилдан бошлаб ҳайдовчиларни тайёрлайдиган хусусий мактаблар ёпилади ва давлат мактаблари очилади. Бу маълумотни президент маъмуриятининг бошлиғи Канибек Туманбаев билдирди. «Энди бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 2 ой ўқишга ўхшамайди. Ҳар бир мавсум учун имтиҳонлар топширилади. У ерда шина алмаштиришгача ўқитилади. Янги йил олдидан қўшимча маълумот берилади»,- деди у. Унинг сўзларига кўра, ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини ислоҳ қилиш доирасида ҳайдовчиларни ўқитишни…

Батафсил...

Электр қуввати етмаётган бўлса, чексиз тарифга ўтишингиз мумкин

Электр қуввати етмаётган бўлса, чексиз тарифга ўтишингиз мумкин. Бунинг учун сиз ҳудудий электр тармоқлари компаниясига мурожаат қилиш керак эканлигини “Қирғизистон Миллий электр тармоғи” вакили Исабек Орозбаев билдирди. «Чексиз тарифга ўтишни истаганларни бир-икки кун ичида тарифга қўшиб, қувватини кўпайтириб берамиз», -деди у «Биринчи радио»га берган интервюсида. Чексиз тарифга кўра, соатига 1 кВт электр энергияси – 3,81 сом туради. Оддий тариф баҳоси…

Батафсил...

Бугун кечқурун Ўш шаҳрига иссиқлик таъминоти берилади

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши кутилаётгани сабабли, Ўш шаҳрига 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси иссиқлик таъминоти берилади. Бугун, 3 ноябрь куни қарор қабул қилинди ва тегишли соҳаларга кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Иссиқлик босқичма-босқич таъминланади ва 3-4 кун ичида тўлиқ етказиб берилади. Аввал касалхоналар, болалар боғчалари, мактаблар, туғруқ уйлари ва ижтимоий ҳимоя муассасаларига берилади. Кейин турар-жой бинолари ва…

Батафсил...

Чет эл рақамли транспорт воситаларига қарши рейдлар бошланади

Яқин кунларда чет эл рақамидаги автомобил воситаларига қарши кенг кўламли рейд ўтказилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эмил Жакипов хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача ўтказилган рейдлар давомида чет элда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларига эга 1000 дан ортиқ автомобиллар аниқланган. Шуни таъкидлаш жоизки, давлат раҳбарининг фармонига кўра, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний ҳаракатланаётган бундай транспорт…

Батафсил...

2026 йилдан бошлаб мамлакатда доимий ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилади

2026 йил январидан бошлаб Қирғизистондаги барча эски намунадаги доимий ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилиш муддати 10 йил бўлган янгиларига алмаштирилади. Бу ҳақда Президент маъмурияти раҳбари Канибек Туманбаев маълум қилди. «Амал қилиш муддати 10 йил бўлган ҳайдовчилик гувоҳномалари эгалари улардан амал қилиш муддати тугагунга қадар фойдаланишлари мумкин», -деди Туманбаев. Унинг сўзларига кўра, шунингдек, транспорт воситаларининг техник паспортларини янги форматга ўтказиш ва қоғоз…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқилғи нархи кўтарилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархи тахминан 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши хизмат хабар берди. Маълумотларга кўра, нархларнинг ошиши Россиядаги геосиёсий вазият ва ёқилғи тақчиллиги билан боғлиқ. Оқибатда қирғиз нефт трейдерлари чекланган миқдорда ёқилғи сотиб олмоқда, чунки россиялик етказиб берувчилар қимматроқ нарх тўлайдиган бошқа харидорларга устунлик беради. Муассаса бозорни барқарорлаштириш учун Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига бир қатор чора-тадбирларни таклиф…

Батафсил...

Чегарадаги текширувлар боди камералари орқали қайд этилади

Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги чегарадаги ветеринария, фитосанитария ва сув ресурслари назорати инспекторларини тана камералари билан жиҳозлашни бошлади. Мазкур қадамдан кўзланган асосий мақсад текшириш ишларининг шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг масъулиятини ошириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Кузатув камералари томонидан олинган барча видеолар онлайн режимда вазирликнинг Вазият марказига юборилади ва реал вақт режимида назорат қилинади.…

Батафсил...

Йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жорий йилда мамлакатда ёнғин ҳодисалари 22 %га ошган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилда 2 748 та бахтсиз ҳодиса содир бўлганини маълум қилган бўлса, ўтган йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 2 284 тани ташкил этган эди. Кеча Ўшдаги фожиани қўшиб ҳисоблаганда, йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар сони 40 кишининг (шундан 12 нафари болалар)…

Батафсил...

Ўшда шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт воситаларига махсус рейдлар олиб борилмоқда

Ўш шаҳар патрул хизмати шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт воситаларига махсус рейдлар олиб бормоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридан узоқ туман ва бошқа вилоятларга йўловчи ташиган автомбиллар фақат белгиланган автобекатлардан мижозларни олиши керак. Шунингдек, ўнг рулли автомашиналарга йўловчиларни чиқмаслигини огоҳлантиради. Чунки, уларга олис сафарга йўловчи ташиш таъқиқланган.

Батафсил...

Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди

Ўш: Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди. Болаларнинг отаси, марҳумнинг турмуш ўртоғи бугун, 23 октябрь куни Жанубий Кореядан учиб келган. Дафн маросимида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев иштирок этиб, марҳумнинг яқинларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини айтди. Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Жибек-Жолу (Амир-Темур) ҳудудий…

Батафсил...

ФВВ: Ўш шаҳрида содир бўлган ёнғинларнинг деярли ярмига электр жиҳозлари сабаб бўлмоқда

2025 йил бошидан буён Ўш шаҳрида 65 та ёнғин қайд этилган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинларнинг асосий қисми турар-жой секторида содир бўлган: 28 та ёнғин хонадонларда содир бўлган бўлса, яна 33 таси электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ. Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси ходимлари уйма-уй юриб, 4…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги асосий кўприклардан бирининг иккинчи томонидаги зинапояларга гранит ётқизиш ишлари давом этмоқда

Ўш шаҳрининг Абдикадиров кўчасидаги асосий кўприкнинг нариги томонидаги зинапояларга гранит ётқизиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, кўприкнинг Алимбек дотҳо кўчаси билан кесишган томонидаги зинапоялар ҳам тўлиқ таъмирланиб, гранит билан қопланган ва фойдаланишга топширилган.

Батафсил...

15 октябрдан Ўш-Бишкек автомобил йўлида чекловлар жорий этилади

2025 йилнинг 15 октябридан 2026 йилнинг 1 майгача Ўш-Бишкек йўналишида йўловчи ташишга чекловлар жорий этилади, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси. “Сосновка” назорат-ўтказиш пункти орқали жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ўтказилмайди. Қиш мавсумида фойдаланиш учун техник талабларга жавоб бермайдиган шахсий автотранспорт воситалари ҳам йўлга қўйилмайди. ЙХХДИ барча ҳайдовчиларни, айниқса олис ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилишни режалаштираётган ҳайдовчиларни қиш мавсумига…

Батафсил...

Вазирлик 7-8 ноябрь кунлари иш куни эканлиги ҳақида огоҳлантирди

7-8 ноябрь иш кунлари. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди. Муассаса маълумотларига кўра, бу кунлар дам олиш кунлари бўлишига қарамай, меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда иш кунлари бўлади. Бироқ, иш куни 1 соатга қисқартирилади. Эслатиб ўтамиз, 7 ва 8 ноябр кунлари Тарих ва аждодларни хотирлаш кунлари нишонланади.

Батафсил...

Ўшдаги ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди

Бугун, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган турар-жой биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйда яшовчи 6 киши: 34 ёшли аёл ва 13, 11, 9, 6 ва 2 ёшли болалар ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, тилсиз ёв тахминан соат 03:30 да турар-жой ертўласида содир бўлган ва тезда турар жой томига ўтган.…

Батафсил...

Ўшда хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкалари қайтарилмоқда

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоев топшириғига асосан хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкаларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилди. Ўш шаҳридаги Макаренко номидаги мактаб-гимназияга қарашли бир қанча ер участкалари 2008 ва 2012 йилларда мэрия қарорлари билан хусусий мулкка ўтказилган. Қонунга кўра, ижтимоий объектлар ерлари хусусийлаштирилмайди. Шу муносабат билан ер-сув назорати хизматининг Ўш вилоятлараро бошқармаси…

Батафсил...

“Қора-Кече” кўмир нархини оширган ҳайдовчилар “қора рўйхат”га киритилади

“Қора-Кече” кўмир конида кўмир ташувчи ҳайдовчиларга расмий баёнот берилди. “Қирғизкўмир” корхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, агар “Қора-Кече” кўмир конидан қатъий белгиланган нархда олинган кўмир монополияга қарши хизмат томонидан тасдиқланган лимитдан юқори сотилгани аниқланса, бундай ҳайдовчилар “Қора-Кече қора рўйхати”га киритилади ва келажакда кон ҳудудига кириши таъқиқланади. Айни пайтда конда кўмир нархи бир тонна учун 2460 сом бўлса, Бишкекдаги Монополияга қарши хизмат…

Батафсил...

Ўшда ичимлик сув тўхтатилади

Ўш шаҳрида ичимлик суви бериш бир кеча кундузга тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар сув таъминоти ишхонаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, тоза сув 22 октябрь соат 24:00дан 23 октябрь соат 24:00га қадар тўхтатилади. Бу давр мобайнида сув таъминоти тизимида санитария-профилактика ишлари олиб борилиб, тизимдаги клапанлар алмаштирилади. Шунингдек, янги қурилган насос станциясини сув таъминоти тизимига улаш, Тожик кўчасини кенгайтиришдаги сув қувурини кўчириш…

Батафсил...

Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланди: Вазирлар маҳкамаси стратегия ишлаб чиқмоқда

Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар мавжуд. Бу ҳақда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири ўринбосари Алишер Курманалиев маълум қилди. Унга кўра, Президентнинг 2024 йил 22 январдаги қарори асосида полиметаллар ва ноёб ер элементларини ўзлаштириш бўйича миллий лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ҳозирда мамлакатимизда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланган, бироқ бу рўйхат янада кенгайиши мумкин”, – дейди Курманалиев. Буларга алюминий,…

Батафсил...

Автомобил йўлида қоида бузаётган пиёдалар учун чоралар кўрилмоқда

Ўш шаҳрида йўл патрул хизмати томонидан пиёдаларга нисбатан рейдлар давом этмоқда. Унда автомобил йўлидан ўтишда, қоида бузаётган пиёдаларга огоҳлантириш берилиб, протоколлар тузилмоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди. “Пиёдалар иштирокида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида “Пиёдалар йўли” рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирда шаҳар ҳудудида нотўғри ердан ўтган шахсларга нисбатан тегишли протоколлар тузилмоқда”,- дейилади маълумотда.

Батафсил...
1 … 18 19 20 21 22 … 52