Электр қуввати етмаётган бўлса, чексиз тарифга ўтишингиз мумкин

Электр қуввати етмаётган бўлса, чексиз тарифга ўтишингиз мумкин.

Бунинг учун сиз ҳудудий электр тармоқлари компаниясига мурожаат қилиш керак эканлигини “Қирғизистон Миллий электр тармоғи” вакили Исабек Орозбаев билдирди.

«Чексиз тарифга ўтишни истаганларни бир-икки кун ичида тарифга қўшиб, қувватини кўпайтириб берамиз», -деди у «Биринчи радио»га берган интервюсида.

Чексиз тарифга кўра, соатига 1 кВт электр энергияси – 3,81 сом туради. Оддий тариф баҳоси эса 700 кВтгача эса – 1,37 сом, 700 кВт дан юқори – 2,6 сом бўлади.

Эслатиб ўтамиз, октябрдан мартгача мамлакатда электр энергияси қуввати эрталаб ва кечқурун 5 дан 3 кВт гача камайиши эълон қилинган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ