2026 йил январидан бошлаб Қирғизистондаги барча эски намунадаги доимий ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилиш муддати 10 йил бўлган янгиларига алмаштирилади. Бу ҳақда Президент маъмурияти раҳбари Канибек Туманбаев маълум қилди.
«Амал қилиш муддати 10 йил бўлган ҳайдовчилик гувоҳномалари эгалари улардан амал қилиш муддати тугагунга қадар фойдаланишлари мумкин», -деди Туманбаев.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек, транспорт воситаларининг техник паспортларини янги форматга ўтказиш ва қоғоз ҳужжатлар ўрнига замонавий пластик карталар жорий этиш режалаштирилган.