Бугун кечқурун Ўш шаҳрига иссиқлик таъминоти берилади

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши кутилаётгани сабабли, Ўш шаҳрига 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси иссиқлик таъминоти берилади. Бугун, 3 ноябрь куни қарор қабул қилинди ва тегишли соҳаларга кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Иссиқлик босқичма-босқич таъминланади ва 3-4 кун ичида тўлиқ етказиб берилади. Аввал касалхоналар, болалар боғчалари, мактаблар, туғруқ уйлари ва ижтимоий ҳимоя муассасаларига берилади. Кейин турар-жой бинолари ва муассасаларга иссиқлик таъминоти амалга оширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ