Яқин кунларда чет эл рақамидаги автомобил воситаларига қарши кенг кўламли рейд ўтказилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эмил Жакипов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача ўтказилган рейдлар давомида чет элда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларига эга 1000 дан ортиқ автомобиллар аниқланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, давлат раҳбарининг фармонига кўра, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний ҳаракатланаётган бундай транспорт воситалари 1 октябргача Қирғизистон давлат рақамларини олишлари шарт эди. Давлат рақамлари бўлмаган транспорт воситалари эҳтиёт қисмларга сотиш, мамлакатдан олиб чиқиш ёки йўқ қилиш ҳақида огоҳлантирилди.
Маълумотга кўра, агар яқин кунларда ўтказиладиган рейдлар давомида чет эл рақамли транспорт воситалари аниқланса, улар автотураргоҳга киритилиб, кейинчалик йўқ қилинади.