Ўш шаҳрида милиция ходимлари 21 июль куни кечқурун содир бўлган вояга етмаганлар иштирокидаги можаро юзасидан текширув олиб бормоқда. Ўш вилояти ИИБ маълумотига кўра, милицияга 1988 йилда туғилган маҳаллий яшовчи мурожаат қилган. Унинг айтишича, соат тахминан 20:30 ларда Анар кичик туманидаги кўп қаватли уйлардан бири ёнида номаълум эркак ўз ўғли билан бирга унинг 2011 йилда туғилган вояга етмаган ўғлига нисбатан безорилик…
Батафсил...Oy: Iyul 2026
Кўчкор туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Норин вилоятининг Кўчкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳудудий ЙҲХБ маълумотига кўра, авария 21 июль куни соат 11:55 ларда шимол–жануб муқобил автомобиль йўлининг 111-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Mercedes-Benz ва Daewoo Matiz автомашиналари тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Daewoo Matiz ҳайдовчиси, 1958 йилда туғилган И.Н. ҳамда йўловчи Д.А. олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Mercedes-Benz…
Батафсил...Журналист таҳдидга учраганини маълум қилди
Эркин журналист Эламан Каримшаков ўзининг ижтимоий тармоқдаги пости сабабли Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков томонидан таҳдидга учраганини маълум қилди. У президентдан мазкур мансабдорга нисбатан чора кўришни сўради. Бу ҳақда у 21 июль куни Facebook саҳифасида ёзиб, икковининг телефон суҳбати аудиосини ҳам эълон қилди. Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков эса Эламан Каримшаковнинг баёноти юзасидан ҳозирча…
Батафсил...«Бошлиғингиз билан бирга қамаласиз». Орунбеков кимларни қўрқитди?
Қирғизистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбековнинг чет элликлар ҳақида «ёлғон маълумот» тарқатганлар «жавобгарликка тортилиб, қамалади» деган баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди. У эълон қилган рўйхатдан таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар ва сиёсий таҳлилчилар ҳам ўрин олган. Фаоллар буни қўрқитишга уриниш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш деб баҳолаб, бундай ҳаракат қонунга зид эканини таъкидламоқда.
Батафсил...Баткенда «Азаттиқ» қаҳрамонига уй берилди
Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара аниқланиб, икки давлат ўртасида ер алмашуви амалга оширилганидан сўнг уйсиз қолган Лайлак тумани яшовчиси Иқбол Абдувалиевага Баткен вилоятидан уй-жой берилди. Уч хонали уйнинг калитини президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Мамиржон Раҳимов топширди. Маълумотга кўра, уй Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан берилган. Иқбол Абдувалиева бундан аввал чегарани аниқлаш ва ер алмашуви жараёнидан кейин уйсиз қолганини айтиб,…
Батафсил...Қирғизистон Энергетика вазирлиги блэкаут муаммоларини ҳал этиш учун президент жамғармасидан 350 миллион доллар олади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ўз жамғармасидан тахминан 350 миллион доллар ажратади. Хусусан, ушбу маблағлар янги электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қуришга йўналтирилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири Олтинбек Рисбеков маълум қилди, деб хабар беради Economist.kg. Вазирнинг сўзларига кўра, энергетика тизимидаги муаммолар 17 июль куни давлат раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган. Энергетика вазирлиги Жапаровга…
Батафсил...Қирғизистон ИИВ Хитой элчихонасини хитойлик меҳнат мигрантлари билан ишлаш жараёнига жалб қилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Бишкекдаги Хитой элчихонаси Марказий Осиё республикасида яшаётган Хитой фуқаролари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда куч ишлатар идора матбуот хизмати хабар берди. Қўшма ҳаракатлар режаси Ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урмамбетовнинг Хитойнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Лю Цзянпин билан учрашувида муҳокама қилинди. Учрашувда Хитойдан келган меҳнат мигрантларининг Қирғизистон қонунларига…
Батафсил...Иссиқкўлдаги автоҳалокатда уч ёш бола вафот этди
Иссиқкўл вилоятининг Тўн туманида бешта автомобил тўқнашиб кетиши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган болалар бир-бирига қариндош бўлган. Милиция ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Бишкек шаҳрида яшовчи 36 ёшли фуқарони қўлга олиб, жиноят иши қўзғатди. Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг…
Батафсил...Шаҳар кўрки — тозалик ва тартибда
Ўш шаҳридаги Абакир уулу Торобек кўчасидаги 9-сонли кўп қаватли уй атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда уй олдида ноқонуний қурилган хусусий ёрдамчи иншоотлар ҳамда Увом канали ҳудудида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган кичик қурилмалар махсус техника ёрдамида бузилмоқда. Ҳудуд тозалангандан сўнг, хавфсизликни таъминлаш мақсадида канал бўйига темир тўсиқлар ўрнатилади.
Батафсил...Ўшда ўсмир йигит калтакланди
Ҳодиса Ўш шаҳрининг Анар кичик туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар катта ёшли эркакнинг ўсмир йигитни калтаклаётгани акс этган. Ўш шаҳар мэрияси мазкур видео юзасидан тегишли хизматларга топшириқ берилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади. Мазкур ҳолат Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция…
Батафсил...«Тараканлар» ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ёшлар ва талабалар бошлаган оммавий норозилик намойишлари ўтмоқда. Минглаб киши парламент томон пиёда юриш қилиб, таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда. Полиция «Тараканлар» ҳаракати иштирокчиларини калтаклар билан тарқатишга уриниб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Аммо шунга қарамай, акциялар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. «Тараканлар»нинг айтишича, давлат имтиҳонлари саволлари кўп йиллардан бери сотиб келинади, ҳукумат эса бунга…
Батафсил...Ўшда Oxford International School қурилиши бошланди
20 июл куни Ўш шаҳрида **Oxford International School** инновацион таълим мажмуаси қурилишига бағишланган вақт капсуласини жойлаштириш маросими бўлиб ўтди. Вақт капсуласини Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев жойлаштирди ва янги мажмуа шаҳардаги таълим инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ёш авлод учун замонавий шарт-шароитлар яратишга қаратилган муҳим инвестициявий лойиҳалардан бири эканини таъкидлади. Шаҳар ҳокими, шунингдек, бугунги кунда бутун дунёда халқаро стандартларга жавоб берадиган таълим…
Батафсил...Иссиқкўл вилоятида маст ҳайдовчи аниқланди
Иссиқкўл патруль милицияси ходимлари автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилгач, уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун наркология марказига олиб боришга қарор қилган. Бироқ ёш ҳайдовчи икки марта текширув учун мўлжалланган назорат суюқлигини ичиб юборган. Патруль милицияси бош бошқармаси фикрича, у шу йўл билан жавобгарликдан қочишга уринган. Учинчи уринишда эса ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижалари унинг маст ҳолатда…
Батафсил...Қўчқўр қишлоғи марказида йирик ёнғин содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, тижорат павильони ёнмоқда. Гувоҳлар томонидан олинган видеоларда одамлар бино ичидаги товарларни шошилинч равишда олиб чиқиб, мол-мулкни сақлаб қолишга уринаётганини кўриш мумкин. Ёнғин чиққан жойдан қуюқ тутун осмонга кўтарилмоқда. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин қамраб олган майдон ҳақида маълумот берилмаган.
Батафсил...Норин давлат табиат қўриқхонасидаги айиқ ва буғи акс этган видео
Қирғизистон Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ҳузуридаги Норин давлат табиат қўриқхонаси ўрмончилари ҳудудни айланиб юриш чоғида айиқнинг буғни қувиб бораётган лаҳзасини видео олишган. Таъкидлаш жоизки, қўриқхона ҳудудида сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 104 тури, балиқларнинг 3 тури, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи жониворларнинг 1 тури ва судралиб юрувчиларнинг 4 тури қайд этилган. Бу ҳудудда Қизил китобга киритилган қор…
Батафсил...Қирғизистонлик сиёсатчилар «Хитойга қарши кайфият» қўзғатиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
Қирғизистон Президенти администрациясининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков сиёсатчиларни жамиятда ксенофобияни қўзғатиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатишдан тийилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда миллатлараро адоватни қўзғатувчи постлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширилмоқда. Бу ҳақда амалдор ўзининг Facebook саҳифасида ёзди. Ўрунбеков интернетда тарқатилаётган ишончсиз маълумотларга мисол келтириб, бундай ахборотларни, унинг сўзларига кўра, «президент бўлишни орзу қилаётган сиёсатчилар» тарқатаётганини айтди.…
Батафсил...Норин вилоятида кучи 5 баллга етган зилзила қайд этилди
19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси соат 2:41 да Норин вилоятида кучи 5 баллга етган зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Норин шаҳридан 30 км узоқликда, Оттуқ ва Янги-Талап қишлоқлари яқинида жойлашган бўлган. Бу маълумотни Қирғизистон Сейсмология институти тасдиқлади. Институт шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Қирғизистон яқин келажакдаги зилзилаларга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида тарқалган маълумот юзасидан ҳам изоҳ берди.
Батафсил...Қирғизистонда АИ-95 бензиннинг бир литр нархи 110 сомгача кўтарилди
Қирғизистонда ўтган ҳафта охирида АИ-95 бензиннинг бир литр нархи 110 сомгача кўтарилди. Нефт ташувчилар уюшмаси маълумотига кўра, Қирғизистоннинг асосий ёнилғи етказиб берувчиси бўлган Россия бензин етказиб беришни деярли тўхтатган. Қирғизистон ҳукумати ёнилғи танқислигининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўраётганини ҳамда бир қатор мамлакатлар билан музокаралар олиб бораётганини билдирмоқда.
Батафсил...Иссиқкўлда милиция электр токидан жабрланган шахсни қутқаришга ёрдам берди
Иссиқкўл вилояти милиция ходимлари электр токи урган хорижлик фуқарони тезкорлик билан шифохонага етказишга ёрдам берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳодиса 17 июл куни Қора-ўй қишлоғидаги пансионатлардан бирида содир бўлган. Жабрланувчи 2005 йилда туғилган хорижлик фуқаро бўлган. Уни шифохонага олиб бориш вақтида жабрланувчи бўлган автомобиль Чўлпон-Ота шаҳридаги тирбандликка тушиб қолган. Шу…
Батафсил...Асфальт ётқизиш ишларини якунлаш учун 10 кунлик муддат берилди
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Баялинов кўчасининг Алимбек Датқа кўчасидан Мўлдо-Ниёз кўчасигача бўлган қисмида амалга ошириладиган асфальт ётқизиш ишлари олдидан йиғилиш ўтказиб, лойиҳа билан жойида танишди. Йиғилиш давомида кўчанинг ҳозирги ҳолати, йўлни капитал таъмирлаш, янги асфальт ётқизиш, шунингдек, ирригация тизимини янгилаш бўйича бажариладиган ишлар муҳокама қилинди. Шаҳар ҳокими қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга қатъий риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиш…
Батафсил...