Фаол Азамат Баямановни қамоққа олинди

Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди фаол Азамат Баямановни 2026 йил 25 сентябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Суд маълумотига кўра, 25 июль куни қабул қилинган қарор билан терговчининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Баямановга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси танланган. У Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг 21-сонли муассасасида (СИЗО-1) сақланади.

Батафсил...

Қилич-Бурқон» қабристонида рекультивация ишлари олиб борилмоқда

Ўш шаҳрининг Шамшат кўчасида жойлашган собиқ «Қилич-Бурқон» қабристони ҳудудида рекультивация ишлари олиб борилмоқда Мазкур қабристонга сўнгги марта 1992 йилда одам дафн қилинган. Ҳозирда бу ерда рекультивация ишлари амалга оширилмоқда. Ишлар узунлиги 3 километр 200 метр бўлган эстакада кўприги қурилиши ва йўлни кенгайтириш лойиҳаси доирасида бажарилмоқда. Лойиҳа Евроосиё тараққиёт банкининг молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Батафсил...

Ўшда яна бир ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилмоқда

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев И. Монуев ва Помир кўчалари кесишмасида қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиш майдонига бориб, ишлар бориши билан танишди. Шаҳар раҳбари қурилишни сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш, шунингдек, қурилиш давомида йўл ҳаракатининг узлуксизлигини ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Батафсил...

Қирғизистонда овербукинг тақиқланди ва авиакомпаниялар йўловчилар билан давлат тилида мулоқот қилишга мажбур этилди

Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси давлат агентлиги (ФАДА) овербукингни, яъни самолётдаги ҳақиқий йўловчи ўринлари сонидан ортиқча авиачипталар сотишни расман тақиқлади. Агентлик матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу қоида республикадан амалга ошириладиган ёки мамлакат аэропортларига қўнадиган тижорат рейсларини бажарувчи маҳаллий ва хорижий авиаташувчиларга нисбатан татбиқ этилади.History Янги қоидага мувофиқ, агар авиакомпания самолётни сиғими кичикроқ бошқа ҳаво кемасига алмаштиришга мажбур бўлса, у мижозларга…

Батафсил...

Шаирбек Ташиевнинг эҳтиёт чораси зарар қопланганидан сўнг уй қамоғига ўзгартирилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси, республика парламенти собиқ депутати Шаирбек Ташиев тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди. Бу қарор коррупцияда гумон қилинаётган шахс давлатга етказилган зарарнинг асосий қисмини қоплаганидан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича айблов қўйилган собиқ депутат…

Батафсил...

Ўш халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўш шаҳридан борган делегация Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган қардош шаҳарларнинг халқаро форумида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Япония, АҚШ, Франция ва Россия муниципалитетлари, халқаро ташкилотлар ҳамда бизнес вакиллари қатнашди. Форум доирасида Ўш ва Наманган шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Ўш шаҳар ҳокимлиги аппарати раҳбари Миктибек Осмоналиев бир қатор хорижий ҳамкорлар…

Батафсил...

Яккалик канали қўриқлаш ҳудуди тозаланмоқда

Ўш шаҳар мэрияси томонидан Яккалик каналининг қўриқлаш ҳудудини тозалаш ва атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунга қадар канал соҳилида турли ноқонуний қурилишлар мавжуд бўлгани сабабли сувнинг эркин оқишига тўсқинликлар юзага келган эди. Айни пайтда ҳудудни тозалаш ишларига 4 та махсус техника жалб қилиниб, тегишли ишлар давом этмоқда.

Батафсил...

Янги челленж: Қирғизистонда ёшлар спиртли ичимликларни сотиб олиб, тўкиб юборишмоқда.

Қирғизистонда ижтимоий тармоқларда янги челленж тарқалмоқда. Унинг доирасида ёшлар спиртли ичимликларни сотиб олиб, сўнгра уларни омма олдида тўкиб ташламоқда. Тарқалган видеоларда акция иштирокчилари дўконлардан тахминан 6 минг сомлик спиртли ичимликлар сотиб олиб, уларни тўкиб юборганини кўриш мумкин. Шунингдек, улар бошқаларни ҳам ушбу челленжга қўшилишга чақирган. Бундай акциялар Қирғизистонда биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Бундан аввал ҳам спиртли ичимликларни йўқ қилиш бўйича…

Батафсил...

Ўшда пиёдалар ўтиш жойига тўхтатиб қўйилган автомашина жарима майдончасига олиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, пиёдалар ўтиш жойига тўхтатиб қўйилган автомашина буйича Ўш шахар Ички Ишлар Бошкармаси бўйича ЙҲХХБ маълумот берди. Текширув натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, Қирғиз Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига мувофиқ унга нисбатан тегишли маъмурий баённома тузилди. Шунингдек, автомашина жарима майдончасига олиб кетилди. «Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг, автомашиналарни пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл ҳаракатига тўсқинлик қиладиган жойларда…

Батафсил...