Қирғизистон Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ҳузуридаги Норин давлат табиат қўриқхонаси ўрмончилари ҳудудни айланиб юриш чоғида айиқнинг буғни қувиб бораётган лаҳзасини видео олишган.
Таъкидлаш жоизки, қўриқхона ҳудудида сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 104 тури, балиқларнинг 3 тури, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи жониворларнинг 1 тури ва судралиб юрувчиларнинг 4 тури қайд этилган.
Бу ҳудудда Қизил китобга киритилган қор қоплони, силовсин, манул, Тянь-Шань жигарранг айиғи, сувсар, буғу-марал, арқар-қўчқор, шунингдек, бурғут, ителги, кўк жўри, оқ қажир, қумай, Науман лочини, шунқор, кичик бурғут, катта бойўғли ҳамда ўроқтумшуқ чулдуқ каби камёб қушлар яшайди.
Қўриқхонада 500 дан ортиқ ўсимлик тури ўсади. Улар орасида олтин илдиз, оқ кодол, арқар ўти, заҳарли аконит (уу қорғошин), момиқ ўт ва кўкўмаран каби қимматбаҳо доривор ўсимликлар ҳам мавжуд.