Эронда январь ойидаги намойишларнинг яна икки иштирокчиси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари 28 июль куни жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларининг яна икки иштирокчиси қатл этилганини хабар қилди. Маълумотларга кўра, Аболфазл Сепаҳи Бажани ва Амирҳусайн Сафарий Ҳусейнабодий Исфаҳон шаҳрида дорга осилган. Улар 8 январь куни бўлиб ўтган намойишлар чоғида тўрт нафар полиция ходимининг ўлимига алоқадор деб топилган. Суд жараёни қандай ўтгани ҳақида маълумот берилмаган. Ўлим…

Батафсил...

Бишкекдаги «Мадина» бозори савдогарлари янги бозорга кўчишга қарши чиқишмоқда

Бишкекдаги «Мадина» бозори савдогарлари 28 июль куни шаҳар ҳокимияти вакиллари билан учрашди. Йиғилишда савдогарлар ҳокимиятнинг янги «Ала-Тоо» бозорига кўчиш ҳақидаги талабига қарши эканини билдиришди. Уларнинг айтишича, эски бозордаги савдо жойларини сотиб олишган, янги бозорда эса етарли шарт-шароит яратилмаган ва ижара ҳақи жуда қиммат. Йиғилишга ўнлаб одамлар тўпланди, ҳокимият вакилларини эса милиция ходимлари қуршаб турди. Шаҳар ҳокимияти вакиллари савдогарларнинг мурожаат ва…

Батафсил...

Солиқ хизмати тикувчилар ва маркетплейслардаги сотувчилар учун солиқни нолга туширишни таклиф қилди

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати (ДCХ) тикувчилик соҳасидаги корхоналар ва маркетплейслар орқали товар сотувчи тадбиркорларни ягона солиқ тўлашдан вақтинча озод қилишни таклиф қилди. Ноллик ставка 1 августдан 2026 йил охиригача жорий этилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Economist.kg нашри. Бу ташаббус ҳақида ДCХ раиси ўринбосари Кубаничбек Исабеков тадбиркорлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Ҳозирда тикувчилик корхоналари учун ягона солиқ ставкаси…

Батафсил...

Туркияда янги қарор: Истанбулдаги барча мактабларда жума намози учун шароит яратилади

Истанбул вилояти волийлиги (Туркияда волий президент томонидан тайинланади) шаҳардаги барча мактабларда жума намозини адо этиш имконини берувчи етарли сиғимга эга намозхоналар (масжидлар) ташкил этиш бўйича расмий буйруқ берди. Истанбул волийси Давут Гул имзолаган ушбу ҳужжат ижро учун шаҳарнинг барча 39 та туман ҳокимликларига (kaymakamlık) юборилди. Янги тартибга кўра, мактабларда ибодат жойларини ташкил этиш икки босқичда амалга оширилади: Янги қуриладиган мактаблар:…

Батафсил...

Қирғизистон ЕИ томонидан Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритилган компаниялар фаолиятини тўхтатди

Қирғизистон ҳукумати белгиланган тартибда Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши санкцияларнинг 21-пакетига киритилган учта компания — «Шисан», «Рама групп» ва «Нова Проект» фаолиятини тўхтатди. Шу сабабли криптовалюта операциялари билан шуғулланган юридик шахснинг лицензияси ҳам бекор қилинган. Бу маълумотни Қирғизистон Иқтисодиёт вазири ва президентнинг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили Бакит Сидиқов маълум қилди, деб хабар беради Economist.kg. Вазирнинг сўзларига кўра, идоралараро…

Батафсил...

Ўшда болалар аравачаси билан аёлни дўконга киритмаган ходим ишдан бўшатилди

Ўш шаҳридаги дўконлардан бирининг ходими болали аравачада келган аёлни савдо залига киритмагани билан боғлиқ можародан сўнг ишдан бўшатилди. Ҳодиса юзасидан шаҳар муниципал инспекцияси текширув ўтказиб, дўкон раҳбариятига огоҳлантириш берди. Текширувга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео асос бўлди. Унда Ўш шаҳрида яшовчи аёл «Умут» дўкони маъмури уни кичик фарзанди ўтирган аравача билан савдо залига киритишга рухсат бермагани, шунингдек, аравачани кириш қисмида қолдиришга…

Батафсил...

Пиёдалар йўлагида болалар аравачаси билан ўтаётган аёлга йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Бишкек шаҳрида 36-йўналиш автобуси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида болали аравачадаги аёлга йўл бермагани билан боғлиқ ҳодисадан сўнг ишдан бўшатилди. Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, текширув ўтказилишига ижтимоий тармоқларда тарқалган видео асос бўлган. Хизмат текшируви ва кузатув камералари ёзувлари ўрганилиши натижасида 36-йўналиш автобуси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган болали аравачадаги аёлга йўл бермагани ва шу орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузгани…

Батафсил...

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига тезак едирган

Бу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат берди. Муносабатда «Жорий йилнинг 25-июл куни Қумқўрғон тумани ҳудудида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 1993-й.т. Ч.Б. томонидан вояга етмаган қизини қийнаганлигини маълум қилган. Аниқланишича, ота, ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани тасвири, 2025-йил 30-декабр куни олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган», дейилган. Аммо қизнинг…

Батафсил...

Мэр фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев фуқароларни шахсий масалалари юзасидан қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Қабулда шаҳар ҳокимлиги аппарати вакиллари, муниципал муассаса ва корхоналар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирок этди. Фуқаролар асосан уй-жой, қурилиш, ер, коммунал хизматлар ҳамда бозор билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Шаҳар раҳбари мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш йўлларини тегишли хизматлар томонидан кўриб чиқишни топширди. Шунингдек,…

Батафсил...

Ўш мэри автовокзалда амалга оширилган ишлар билан танишди

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев янгиланган автовокзалга ташриф буюриб, йўловчилар учун яратилган янги шароитлар билан танишди. Автовокзални реконструкция қилиш ишлари шаҳар аҳолиси ва йўловчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиб, уларнинг қулайлиги учун зарур бўлган барча шароитлар яратилди. Бажарилган ишлар доирасида бинодаги ички хоналар таъмирланди, йўловчилар учун кутиш заллари, вақтинчалик ётоқхона, кийим-кечак дўкони ҳамда санитария хоналари ташкил…

Батафсил...