Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодаги ота терговга жалб қилинди

2026 йилнинг 23 июль куни ижтимоий тармоқларда mekanov_adilet номли фойдаланувчининг Instagram саҳифасида Ўш шаҳрига қарашли қишлоқлардан бирида содир бўлган оилавий зўравонлик ҳолати акс этган видео эълон қилинган. Ушбу ҳолат бўйича ўша куниёқ Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция бўлимида иш рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ишлари бошланган. Текширув давомида видеода тасвирланган шахслар Ўш шаҳрининг қуйидаги фуқаролари экани аниқланган: 1990…

Батафсил...

Баткенда сел келди

23 июл куни кучли ёмғир оқибатида Қора-Булоқ қишлоғидаги икки сойга сел келган. Сел сувлари Ўш—Баткен—Раззоқов автомобиль йўлининг эски йўналиши орқали оқиб ўтгани сабабли йўл вақтинча ёпилди. Мазкур сойдан келган сел Баткен шаҳридаги Қуруқ сой орқали оқиб, Сайдиман ҳожи кўчасидаги кўприкдан ошиб ўтган. Шу сабабли ушбу йўл ҳам вақтинча ёпилди. Сел сувлари Баткен шаҳридаги электр тармоқлари корхонаси ҳудудига ҳам кириб боргани…

Батафсил...

Бишкекда Давлат қўриқлаш хизмати ходими вафот этди

Бишкек шаҳрида хизмат вақтида ҳушини йўқотиб, 29 июнь куни вафот этган Давлат қўриқлаш хизмати (СГО) ходими бундан аввал Иссиқкўл вилоятида калтаклангани маълум бўлди. Унга ҳужум қилганликда гумон қилинган беш нафар шахс қўлга олинди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, 29 июнь куни Мирсаид Мирраҳимов номидаги Миллий кардиология ва терапия марказининг жонлантириш бўлимида Давлат қўриқлаш хизматида қўриқчи бўлиб ишлаган 23 ёшли…

Батафсил...

Омурбек Текебаев Бременда қирғизистонлик талабалар билан учрашди

Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси Омурбек Текебаев Бремен шаҳрида қийин вазиятда қолган қирғизистонликлар билан учрашди. Аввалроқ Ўшдаги Samara Academy фирмаси орқали Германияга уч ойлик виза билан ишлаш учун келган қирғизистонлик талабаларнинг бир қисми яшаш шароитлари ёмонлиги ва ишсиз қолганидан шикоят қилган. Фирма эса бу айбловларни рад этди. Шу орада Қирғизистон Меҳнат вазирлиги йўлда қолиб кетган 130 нафар талабанинг 50 нафари бошқа компанияларга…

Батафсил...

Ўзганда эркаклар кафеда ҳисобни тўлашдан бош тортиб, аёлни дўппослашди

2026 йилнинг 22 июль куни Ўзган туман Ички ишлар бўлимига Дон-Булоқ қишлоғидаги пиво заводи ёнида жойлашган дўконда маст ҳолатдаги шахслар муштлашаётгани маълум қилинган. Мазкур ҳолат ахборот электрон журналига рўйхатга олиниб, дастлабки текширув ишлари бошланган. Текширув давомида аниқланишича, 2026 йилнинг 21 июлдан 22 июлга ўтар кечаси соат тахминан 02:20 да Ўзган туманининг Дон-Булоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган пиво заводи ёнидаги кафелардан бирида…

Батафсил...

Ёнилғи-мойлаш материаллари захираси сентябргача етади, Хитой ва Беларусдан етказиб бериш бошланди

Қирғизистонда ёнилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) захираси камида яна бир ярим ойга, яъни сентябргача етади. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси раиси биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев 22 июль куни 24.kg нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиядан ЁММ етказиб бериш билан боғлиқ инқироз кучайган пайтда Қирғизистондаги ёнилғи захираси икки-уч ҳафтагагина етадиган танқидий даражагача камайган. Бироқ, ҳукумат вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлган. Айни…

Батафсил...