Ўш шаҳар мэри Жанар Акаевнинг Сулаймон-Тоғ миллий тарихий-археологик музей мажмуасини ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидан чиқариш таклифини журналист Семетей Аманбековга берган интервьюсида айтгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Акаев мазкур таклиф бўйича Вазирлар Маҳкамаси унга шошилинч қарор қабул қилмасликни тавсия қилганини билдирди. Сулаймон-Тоғ 2009 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилиб, муҳофазага олинган.
Батафсил...Oy: Avgust 2026
Ақсида 34 ёшли келин вафот этди
Акси туманида икки ҳафта аввал 34 ёшли Гулзат Курманбекова эрининг уйида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг ортида уч нафар фарзанди қолди. Марҳуманинг яқинлари унинг ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти ва унинг ўлимига оилавий зўравонлик сабаб бўлган, деб гумон қилмоқда. Марҳуманинг қайнота-қайнонаси ва қайин томонлари бу айбловларни рад этган.
Батафсил...Таласдаги жанжал бўйича изоҳ берилди
Президентнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили Эрмат Жумаев ва «Тооашкан» компанияси раҳбари Данияр Айбашов «Манас Ордо» мажмуасида содир бўлган жанжал бўйича изоҳ берди. 23 август куни ижтимоий тармоқларда «Манас Ордо»да муштлашув бўлгани ҳақида видео тарқалди ва унда Нурдан Орунтаевнинг ҳам номи тилга олинди. У мазкур воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Таласдаги «Манас Ордо» мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бу йил…
Батафсил...Мактабга олиб борадиган йўл тўсиқлардан тозаланмоқда
Ўш шаҳридаги Жетимишов кўчасида жойлашган Б. Алиқулов номидаги мактаб атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Мактабга кириб-чиқишга халақит бераётган автомобил ювиш шохобчаси, гаражлар ва бошқа қонунсиз жойлаштирилган объектлар бузилмоқда. Ҳудуд тўлиқ тозалангандан сўнг мактабга олиб борадиган йўл очилиб, ўқувчилар учун эркин ва хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилади.
Батафсил...«75чилар иши» бўйича суд 27 августга қолдирилди
24 август куни «75чилар иши» бўйича Бишкек шаҳар судидаги мажлис гумонланувчилардан бири Бекболот Талгарбеков судга келмагани сабабли 27 августга қолдирилди. Мазкур иш доирасида шаҳар судида гувоҳларни сўроқ қилиш бошланган эди. 17 август куни эса жараён Эмилбек Узақбаевнинг адвокати келмагани сабабли 24 августга қолдирилган. 2 июль куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди «75чилар хати» бўйича қарор чиқарган. Ишни кўриб чиққан ҳакам…
Батафсил...Бишкекда «Ирис-Ордо» конгресс маркази очилди
24 август куни Бишкекда «Ирис-Ордо» давлат конгресс маркази очилди. Очилиш маросимида президент Садир Жапаров, амалдаги ва собиқ давлат хизматчилари, депутатлар, сиёсатчилар, жамоат арбоблари, халқаро миссиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди. Расмий маълумотларга кўра, марказнинг умумий майдони 39 минг квадрат метрдан ортиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида икки мингдан зиёд кишини қабул қила олади. Мажмуада 1238 ўринли «Қурултой» конференция зали, 1000 ўринли…
Батафсил...Ozon омборларига ҳужум
Украина дронлари Россиянинг Адигея Республикаси, Доғистон ва Ставрополь ўлкасидаги Ozon компаниясининг логистика марказларига ҳужум қилди. Бу ҳақда маркетплейснинг матбуот хизмати, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда Telegram’даги мониторинг каналлари хабар берди. Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев ҳужум оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлгани, яна етти киши жароҳатланганини маълум қилди.
Батафсил...Тимирязев ва Абай Қунанбаев кўчаларига янги ёритиш устунлари ўрнатилди
Ўш шаҳрида кўчаларни тунги ёритиш ишлари давом этмоқда. Мэр Жанарбек Акаевнинг топшириғи асосида «Ўшсвет» муниципал корхонаси томонидан Тимирязев ва Абай Қунанбаев кўчаларининг умумий узунлиги 3 километрдан ортиқ бўлган йўл қисмларига 70 та тунги ёритиш устуни ва чироқлар ўрнатилди. Ёритиш ишларининг асосий мақсади — кўчаларнинг тунги ёритилишини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш.…
Батафсил...Садир Жапаров ҳокимиятни танқид қилаётганларга ишонмасликка чақирди
Президент Садир Жапаров хорижда яшаб, ҳокимиятни танқид қилаётганларга ишонмасликка чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари 24 август куни янгиланган «Ак-Кеме» меҳмонхонасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида айтди. Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, «Ак-Кеме»ни туркиялик тадбиркорлар биринчи президент Аскар Акаев ҳокимияти даврида қурган. Кейинчалик бино тортиб олинган ва тадбиркор Нью-Йорк судига мурожаат қилган. Натижада Қирғизистон 16,5 миллион доллар миқдорида товон тўлашга мажбур бўлган. 16,5…
Батафсил...Қорасувда милиция ходимига пора берганликда гумон қилинган фуқаро қўлга олинди
Ўш вилоятининг Қорасув туманида терговчи ходимга 40 минг сом миқдорида пулни пора сифатида бераётган фуқаро гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички текширув хизмати Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бўлими ҳамда Қорасув тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси (Пора бериш) асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар натижасида 2026…
Батафсил...Бишкекда «75чилар иши» бўйича суд жараёни давом этмоқда
17 август куни Бишкек шаҳар судида «75чилар иши» бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқишга оид суд мажлиси давом этди. Бу галги суд мажлисида «75чилар иши» бўйича айбланган сиёсатчиларнинг адвокатлари Бишкекнинг Биринчи Май туман суди чиқарган ҳукмни бекор қилишнигина эмас, балки ишни тергов қилган терговчилар, прокурорлар ва туман суди судьяси Азирет Медеровга қонунбузарликларга йўл қўйгани учун чора кўришни сўраб илтимоснома киритди. Туман…
Батафсил...«Сузоқ» чойхонаси «Оқсоқоллар ордоси» бўлади
Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев тарихий «Сузоқ» чойхонасига борди. Ташриф давомида шаҳар мэри бу жойнинг тарихий ва маданий аҳамиятини таъкидлаб, бундай тарихий масканлар Ўш шаҳри тарихининг ажралмас қисми эканини билдирди. Мэр тегишли хизматларга чойхонани қайта тиклаш масаласини топшириб, ушбу жойни «Оқсоқоллар чойхонаси» деб аташни буюрди. Шу билан бирга, унинг тарихий ўзига хослиги ва архитектура қиёфасини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.…
Батафсил...Ўшда янги ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиб, 120 та иш ўрни яратилади
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев М. Ишматов кўчаси, 152 «к» манзилида жойлашган «Кең Строй Сервис» МЧЖнинг бетон заводи қурилиши билан жойида танишди. Шаҳар раҳбари саноат объектини кўздан кечириб, замонавий ускуналарнинг ўрнатилиши ва уларнинг тайёрлик даражасини текширди. Айни пайтда қурилиш-монтаж ишларининг 95 фоизи бажарилган бўлиб, сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Завод тўлиқ қувватда ишлай бошласа, 100 дан 120 тагача янги иш…
Батафсил...Қирғизистон ФВВ нима учун Наговицина жасади Победа чўққисидан олиб туширилмаганини тушунтириб берди
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2025 йилда Победа чўққисида ҳалок бўлган россиялик альпинист Наталья Наговицинанинг жасадини нима учун олиб тушиш имкони йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар берди. Вазирлик эслатишича, альпинистка ҳалок бўлган жой денгиз сатҳидан қарийб 7102 метр баландликда жойлашган. Бундай баландликка фақат зарур тайёргарлик ва экстремал баланд тоғ шароитида ишлаш тажрибасига эга профессионал альпинистлар кўтарилиши мумкин. Ҳудуддаги ҳақиқий…
Батафсил...10 кунда 7 та кўча асфальтланиб, фойдаланишга топширилади
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев яқин кунларда фойдаланишга топшириладиган йўл объектларини кўздан кечириб, қурилиш ишларининг бориши ва бажарилаётган ишлар сифатини жойида текширди. Шаҳар раҳбари тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда йўлларнинг сифати ҳамда топшириш муддатларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирда Ўш шаҳрида йўлларни таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Келгуси 10 кун ичида Тўлонов, Қурманжан Датка кўчалари, «Жибек-Жолу» муниципал…
Батафсил...Ўшда 20га яқин янги мактаб қурилмоқда
Бу йил президент Садир Жапаров Ўш шаҳрида 10 та янги мактаб қурилишига расман старт берди. Давлат раҳбари №2 Салижан Жигитов номидаги мактабга шахсан бориб, капсула қўйган бўлса, қолган таълим объектларининг қурилиши онлайн тарзда бошланган. Ушбу лойиҳалар Ўш шаҳрида таълим инфратузилмасини кенгайтириш ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан яна 7 та мактабнинг қўшимча корпуслари қурилиб, айримлари…
Батафсил...Бишкекда кўча жанжали иштирокчилари аниқланиб, милицияга олиб келинди
Бишкекнинг Тоголок Молдо кўчасида юз берган жанжал иштирокчилари милиция томонидан аниқланиб, бўлимга олиб келинди. Ушбу жанжал акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бу ҳақда Биринчи Май тумани ички ишлар бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 13 август куни содир бўлган. Икки эркак ўртасида юзага келган жанжал муштлашувга айланган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, ҳолат рўйхатга олиниб, текширув бошланган. Милиция ходимлари…
Батафсил...Каналга ҳайвон ичак-чавоқларини ювганларга жарима солинди
Ўшда санитария меъёрларини бузган эркаклар жаримага тортилди Ижтимоий тармоқларда икки эркак каналга ҳайвоннинг ички аъзоларини юваётгани акс этган видео тарқалди. «Қуйи оқимда қанча одам бу сувни ичишини биласизларми?» дея мурожаат қилган видеомуаллиф қоидабузарларга. Ўш шаҳар мэрияси маълумотига кўра, муниципал инспекция санитария меъёрларини бузган фуқароларни аниқлаган. Маълум қилинишича, уларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, жарима солинган.
Батафсил...Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Қусра қишлоғида бир неча фаластинлик оилага уйларини тарк этиш буюрилди
Маҳаллий аҳоли айтишича, исроиллик кўчманчилар якшанбадан бери учта уйни қамал қилиб, сув ва электр таъминотини узиб қўйган. Қишлоқ аҳолиси Қоҳир Одеҳнинг сўзларига кўра, унинг уйига 20 дан ортиқ аскар кириб келиб, кейинчалик оиласидан уйни бўшатишни талаб қилган. Исроил расмийлари кўчманчилар ҳаракатларини қоралаб, воқеа юзасидан тергов бошланишини маълум қилди. Халқаро ҳуқуққа кўра, Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳлари ноқонуний ҳисобланади.
Батафсил...Марказий Осиёда блэкаут: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда электр чироқлари ўчди
14 август куни кундузи Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясининг оммавий узилиши кузатилди. Қозоғистонда узилишлар Олмаота шаҳри, Олмаота ва Жетису вилоятлари, шунингдек, Шимкент шаҳрида кузатилди, деб хабар беради передает Ulysmedia.kz. Олмаота ва Олмаота вилоятининг 10 та туманидаги қисман блэкаут KEGOC компаниясига тегишли 500 кВ кучланишли Л-5400, Л-5300 ва Л-5320 юқори кучланишли электр узатиш линияларининг авариявий ўчирилиши…
Батафсил...