Сўнгги кунларда бир нечта блогер, фаол ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақирилганини маълум қилишди. Уларнинг айтишича, улар чет элликларга ерни ижарага бериш масаласига оид постлар ёзган. Ҳозирча Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) фаоллар ҳамда блогерлар нима сабабдан чақирилгани юзасидан изоҳ бергани йўқ. Милиция эса бундан аввал жамоатчиликни иғвогарона маълумотларни тарқатмасликка чақирган эди.
Батафсил...Kun: 23.07.2026
Ўшда ерости пиёдалар йўлаги қурилади
Ўш шаҳрига кириш қисмидаги (Арка) И. Монуев кўчасидан бошлаб, ушбу кўча билан кесишувчи Помир кўчасида, Ўш вилояти клиник шифохонаси олдигача бўлган йўл қисмида янги ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши муносабати билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб мазкур йўлнинг бир томони автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Автомобиллар ҳаракати йўлнинг иккинчи томони орқали ташкил этилмоқда. Ҳайдовчилардан йўлда олиб борилаётган қурилиш ишларини…
Батафсил...Жамоат тартибини бузган уч нафар чет эл фуқаролари қўлга олинди
2026 йилнинг 21 июль куни ижтимоий тармоқларда тунги вақтда Бишкек шаҳрида уч нафар эркакнинг жамоат тартибини бузгани акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат бўйича Бишкек шаҳар Биринчи май туман Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинди. 2026 йилнинг 22 июль куни Бишкек шаҳар ИИББнинг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қуйидаги чет…
Батафсил...Қирғизистон: «Хитой мавзуси» ва расмийнинг огоҳлантириши баҳсларга сабаб бўлмоқда
Қирғизистонда ер масаласи, хорижий инвестициялар ва хитойлик ишчилар мавзуси атрофида турли баҳслар бўлмоқда. Президент администрацияси вакили Дайирбек Орунбеков ижтимоий тармоқларда «Хитой босиб кетди», «ерлар сотиляпти», «ташқи қарз назоратдан чиқди» каби даъволарни тарқатаётганлар қонун олдида жавоб бериши мумкинлигини билдирди. Унинг Facebook саҳифасида тарқатилган баёноти нафақат сиёсий муҳокамаларни кучайтирди, балки сўз эркинлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва давлатнинг ахборот соҳасидаги роли ҳақидаги…
Батафсил...Бишкекдаги «Мадина» бозори атрофидаги баҳс яна кучайди
Савдогарлар уларни бозор ёнида қурилган янги савдо марказидан катта маблағ эвазига савдо жойини сотиб олишга мажбурлашаётганини, шунингдек у ерда етарли шарт-шароит йўқлигини айтиб, ҳозирги бозорнинг ёпилишига қарши чиқишмоқда. Бишкек шаҳри мэри Айбек Жунушалиев савдогарлар билан учрашиб, вазиятни ўрганиш учун махсус комиссия тузилишини маълум қилди. «Мадина» бозори 1 августдан бошлаб ёпилади.
Батафсил...Ўшда Умумреспублика тестида энг яхши натижа кўрсатган битирувчилари тақдирланди
Бугун Ўш шаҳридаги «Meery Garden» дам олиш боғида Умумреспублика тест синовида юқори натижаларга эришган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев иштирок этиб, билим синовида юқори натижа кўрсатган битирувчиларни табриклади. Шаҳар раҳбари ёшларга омад тилаб, уларнинг ютуқлари тинимсиз меҳнат, изланиш ва мақсад сари интилиш самараси эканини таъкидлади. Шаҳар раҳбари 210 баллдан юқори натижа тўплаган ўқувчиларга…
Батафсил...Германияга ўқиш ва ишлаш учун кетган қизлар оғир аҳволда қолишди
Германияга Samara Academy ташкилоти орқали ўқиш ва ишлаш учун келган Қирғизистонлик 150 нафар қиз оғир вазиятга тушиб қолган. Бу ҳақда жамоат фаоли Медиса Жакиева қизларнинг мурожаатларини эълон қилди. Уларнинг айтишича, сафарни расмийлаштириш учун ҳар бири 50 минг сомдан тўлаган. Бироқ Германияга келгач, уларга ишни ўзлари мустақил равишда топишлари кераклиги айтилган. Қизлар ҳозир жуда оғир шароитда яшашаётганини билдиришмоқда. Айримларига ижара уйини…
Батафсил...Афғонистонда 23 киши ҳалок бўлди
Афғонистонда кучли ёмғирлар оқибатида сел келиб, ўнлаб одам ҳалок бўлди. Мамлакат шарқидаги Нуристон вилоятида сув тошқини биноларни босиб, камида 23 киши ҳалок бўлган, қарийб 100 нафар одам эса бедарак йўқолган. Қутқарувчилар вилоят маркази Парун шаҳрида қидирув ишларини давом эттирмоқда. Кучли ёмғир ва сел хавфи қутқарув ишларини янада қийинлаштирмоқда.
Батафсил...