Иссиқкўл вилоятининг Тўн туманида бешта автомобил тўқнашиб кетиши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган болалар бир-бирига қариндош бўлган. Милиция ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Бишкек шаҳрида яшовчи 36 ёшли фуқарони қўлга олиб, жиноят иши қўзғатди.
Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўзидаёқ йўл-транспорт ҳодисалари 40 нафардан ортиқ боланинг ҳаётига зомин бўлган.