Кўчкор туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Норин вилоятининг Кўчкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Ҳудудий ЙҲХБ маълумотига кўра, авария 21 июль куни соат 11:55 ларда шимол–жануб муқобил автомобиль йўлининг 111-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Mercedes-Benz ва Daewoo Matiz автомашиналари тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Daewoo Matiz ҳайдовчиси, 1958 йилда туғилган И.Н. ҳамда йўловчи Д.А. олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Mercedes-Benz ҳайдовчиси ва йўловчилари турли даражада жароҳат олиб, Кўчкор туман шифохонасига етказилган.

Мазкур ҳодиса бўйича тегишли материаллар расмий рўйхатга олинган. ЙТҲнинг сабаблари ва барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ