Журналист таҳдидга учраганини маълум қилди

Эркин журналист Эламан Каримшаков ўзининг ижтимоий тармоқдаги пости сабабли Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков томонидан таҳдидга учраганини маълум қилди. У президентдан мазкур мансабдорга нисбатан чора кўришни сўради. Бу ҳақда у 21 июль куни Facebook саҳифасида ёзиб, икковининг телефон суҳбати аудиосини ҳам эълон қилди. Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков эса Эламан Каримшаковнинг баёноти юзасидан ҳозирча…

Батафсил...

«Бошлиғингиз билан бирга қамаласиз». Орунбеков кимларни қўрқитди?

Қирғизистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбековнинг чет элликлар ҳақида «ёлғон маълумот» тарқатганлар «жавобгарликка тортилиб, қамалади» деган баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди. У эълон қилган рўйхатдан таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар ва сиёсий таҳлилчилар ҳам ўрин олган. Фаоллар буни қўрқитишга уриниш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш деб баҳолаб, бундай ҳаракат қонунга зид эканини таъкидламоқда.

Батафсил...

Баткенда «Азаттиқ» қаҳрамонига уй берилди

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара аниқланиб, икки давлат ўртасида ер алмашуви амалга оширилганидан сўнг уйсиз қолган Лайлак тумани яшовчиси Иқбол Абдувалиевага Баткен вилоятидан уй-жой берилди. Уч хонали уйнинг калитини президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Мамиржон Раҳимов топширди. Маълумотга кўра, уй Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан берилган. Иқбол Абдувалиева бундан аввал чегарани аниқлаш ва ер алмашуви жараёнидан кейин уйсиз қолганини айтиб,…

Батафсил...

Қирғизистон Энергетика вазирлиги блэкаут муаммоларини ҳал этиш учун президент жамғармасидан 350 миллион доллар олади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ўз жамғармасидан тахминан 350 миллион доллар ажратади. Хусусан, ушбу маблағлар янги электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қуришга йўналтирилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири Олтинбек Рисбеков маълум қилди, деб хабар беради Economist.kg. Вазирнинг сўзларига кўра, энергетика тизимидаги муаммолар 17 июль куни давлат раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган. Энергетика вазирлиги Жапаровга…

Батафсил...

Қирғизистон ИИВ Хитой элчихонасини хитойлик меҳнат мигрантлари билан ишлаш жараёнига жалб қилди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Бишкекдаги Хитой элчихонаси Марказий Осиё республикасида яшаётган Хитой фуқаролари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда куч ишлатар идора матбуот хизмати хабар берди. Қўшма ҳаракатлар режаси Ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урмамбетовнинг Хитойнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Лю Цзянпин билан учрашувида муҳокама қилинди. Учрашувда Хитойдан келган меҳнат мигрантларининг Қирғизистон қонунларига…

Батафсил...

Иссиқкўлдаги автоҳалокатда уч ёш бола вафот этди

Иссиқкўл вилоятининг Тўн туманида бешта автомобил тўқнашиб кетиши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган болалар бир-бирига қариндош бўлган. Милиция ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Бишкек шаҳрида яшовчи 36 ёшли фуқарони қўлга олиб, жиноят иши қўзғатди. Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг…

Батафсил...

Шаҳар кўрки — тозалик ва тартибда

Ўш шаҳридаги Абакир уулу Торобек кўчасидаги 9-сонли кўп қаватли уй атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда уй олдида ноқонуний қурилган хусусий ёрдамчи иншоотлар ҳамда Увом канали ҳудудида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган кичик қурилмалар махсус техника ёрдамида бузилмоқда. Ҳудуд тозалангандан сўнг, хавфсизликни таъминлаш мақсадида канал бўйига темир тўсиқлар ўрнатилади.

Батафсил...

Ўшда ўсмир йигит калтакланди

Ҳодиса Ўш шаҳрининг Анар кичик туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар катта ёшли эркакнинг ўсмир йигитни калтаклаётгани акс этган. Ўш шаҳар мэрияси мазкур видео юзасидан тегишли хизматларга топшириқ берилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади. Мазкур ҳолат Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция…

Батафсил...

«Тараканлар» ҳукуматга қарши намойишга чиқди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ёшлар ва талабалар бошлаган оммавий норозилик намойишлари ўтмоқда. Минглаб киши парламент томон пиёда юриш қилиб, таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда. Полиция «Тараканлар» ҳаракати иштирокчиларини калтаклар билан тарқатишга уриниб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Аммо шунга қарамай, акциялар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. «Тараканлар»нинг айтишича, давлат имтиҳонлари саволлари кўп йиллардан бери сотиб келинади, ҳукумат эса бунга…

Батафсил...