Ҳодиса Ўш шаҳрининг Анар кичик туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар катта ёшли эркакнинг ўсмир йигитни калтаклаётгани акс этган.
Ўш шаҳар мэрияси мазкур видео юзасидан тегишли хизматларга топшириқ берилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади.
Мазкур ҳолат Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция бўлимида рўйхатга олинган. Ҳодисага алоқадор шахсларни аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича тегишли хизматларга топшириқлар берилган.