Қирғизистон ёшлар футбол терма жамоаси (U-23) халқаро турнирда иштирок этади.
Турнир 12-18 ноябр кунлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтади, унда Баҳрайн, Эрон, Қирғизистон ва Россия ёшлар жамоалари иштирок этади.
Хабарларга кўра, Россияни турнирда 21 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоа ҳимоя қилади.
Қирғизистон U -23 терма жамоаси 2026 йил январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.