Рейд: Ўш шаҳридаги давлат хизмати кўрсатиш объектларининг номлари қирғиз тилига таржима қилинмоқда

Бугун, 29 октябрь куни Ўш шаҳар мэрияси қошидаги Давлат тили комиссияси аъзолари шаҳардаги кафе, ресторан, гўзаллик салонлари, дўконлар ва бошқа давлат хизмати кўрсатиш объектларида рейд ўтказдилар.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Тадбир давомида тижорат объектларининг номларини давлат тилида ёзиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар мэри Женишбек Токторбаев 10 ноябрга қадар шаҳардаги кафе, ресторан ва корхоналарнинг хорижий тилларда ёзилган номларини қирғизча номларга ўзгартиришни буюрган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ