Эртага, 30 октябр куни Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловларида иштирок этиш ниятини билдирган номзодлардан аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати соат 18:00 ни ташкил қилади.
Сайлов комиссияси хабар беришича, аризалар 30 октябр куни соат 18:00 гача қабул қилинади.
28 октябр ҳолатига кўра, номзодлардан келиб тушган аризалар сони 531 тани ташкил этди.
Энди сайловолди кампанияси 10 ноябрда бошланади.
Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари 30 ноябр куни бўлиб ўтади. Дастлабки рўйхатга 4 миллион 287 мингдан ортиқ сайловчи киритилган.
Сайловлар арафасида бутун мамлакат бўйлаб 2492 та ва хорижий мамлакатларда жами 91 та сайлов участкаси ташкил этилди.