Ўшда ҳудудий раҳбарларга янги хизмат автомобиллари совға қилинди

Ўш шаҳар муниципал ва қишлоқ ҳудудий бошқармалари раҳбарларига янги хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, калитларни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев топшириб, раҳбарларни шаҳар равнақи йўлида фаол ишлашга чақирди.

Бу машиналар шаҳар мэрияси бюджетидан харид қилинган.

Айни пайтда Ўш шаҳрида 6 та муниципал ва 3 та қишлоқ ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатмоқда.

Aлоқадор хабарлар