Ўшда патрул милициясининг янги бошлиғи тайинланди

Ўш шаҳар милициясининг патрул хизматига янги бошлиқ тайинланди. Милиция майори Нурмат Эрназаров ушбу лавозимга киришди, деб хабар берди Патрул хизмати бош бошқармаси матбуот хизмати.

Янги раҳбар 20 октябр куни жамоага таништирилди.

Нурмат Эрназаров бунгача Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Йўл-патрул хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ